Latest news

20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  82 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  0 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  0 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  6 17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  4 16:49"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак  9 16:21Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади  0 16:07Рафинья "Реал"га қарши баҳсда иштирок этадими?  3 15:38Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  4 15:14Богдан Планич: "'Насаф' жисмонан кучли жамоа бўлганлиги сабабли, кўп югуришга тўғри келди"  3 14:54Терма жамоа ЖЧга чиққан бир пайтда клубларимизнинг ўзини кўрсата олмаётгани ғалати  32 14:36"Ливерпуль" топ-клуб каби ўйин кўрсатмаяпти". Нима учун "қизиллар" инқирозга юз тутди?  4 13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  3 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  1

Рекордчи Игнатий Нестеров 37 ёшга тўлди News

Рекордчи Игнатий Нестеров 37 ёшга тўлди

Футболчилар, мураббийлар, соҳа мутахассислари, умуман ўзбек футболига алоқадор инсонларни таваллуд айёми билан қутлашда давом этамиз.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, кўплаб рекордлар соҳиби тажрибали дарвозабон, 13 карра мамлакат чемпиони Игнатий Нестеров ўзининг 37 ёшини нишонламоқда. Ҳеч бир футболчи Нестеров сингари 13 марта Ўзбекистон чемпиони бўлмаган. Бу борада иккинчи ўринда 12 та чемпионлик билан Темур Кападзе боряпти. Сервер Жепаров 10 та олтин медаль билан кучли учликка якун ясаган. Игнат қайд этган бундай рекордлар ҳали бисёр. Бунга ҳали яна тўхталамиз.



Игнатий Нестеров 17 ёшида Самарқанднинг "Динамо" клуби таркибида Ўзбекистон чемпионати олий лигасида дебют қилган. Орадан бир йил ўтиб, аниқроғи 2002 йилда у орзусидаги клуб - "Пахтакор" билан шартнома имзолади. Нестеров бир йил ичида "Пахтакор"нинг биринчи рақамли посбонига айланди. Мутахассислар уни "Пахтакор"нинг барча даврлардаги энг яхши беш нафар дарвозабони сафига киритган. Игнатийнинг исм-шарифи Юрий Пшеничников (1960-1967, 1972), Николай Любарцев (1966-1971, 1975-1976), Александр Яновский (1979-1986) ва Павел Бугало (1992-1999) билан бир қаторда эътироф этилади.

Бугунги кун қаҳрамони дарвозабонлар орасида Ўзбекистон чемпионатларида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича рекордчи ҳисобланади. 17 ёшида олий лигада дебют ўйинини ўтказган Нестеров 400лик маррани забт этган илк дарвозабонга айланган. Айни пайтда унинг ҳисобида жами 427та учрашув бор. Мана шу ўйинларнинг 226тасида у ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.



Нестеров 5 та Осиё Кубогида майдонга тушган қитъанинг ягона футболчиси ҳисобланади. У 2004, 2007, 2011, 2015 ва 2019 йиллардаги қитъа Кубогида ўйнаган. Бундай натижага сариқ қитъанинг ҳеч бир футболчиси эришмаган. Шунингдек, Нестеров ўтган йил БАА яшил майдонларида ўтган Осиё Кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоаси рекордини ҳам такрорлади. Гап шундаки, Осиё Кубогида терма жамоамиз сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи Тимур Кападзе ҳисобланарди. Унинг ҳисобида 17 та ўйин бор эди. Нестеров 1/8 финал доирасидаги Австралияга қарши кечган учрашувда 17-ўйинида майдонга тушди. Одил Аҳмедов ва Анзур Исмоилов ҳисобида 13 та ўйин бор.

Осиё Кубокларида энг кўп майдонга тушган ўзбекистонлик футболчилар:


Тимур Кападзе, Игнатий Нестеров - 17 тадан ўйин
Сервер Жепаров - 15
Азизбек Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Анзур Исмоилов - 13
Александр Гейнрих - 12
Максим Шацких, Санжар Турсунов - 10
Виталий Денисов, Виктор Карпенко - 8

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ўзбекистон кубоги финалларида энг кўп иштирок этган дарвозабон ҳам айнан Игнатий ҳисобланади. Нестеров ҳисобида 11 та финал бор. У дарвозабонлар орасида Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқиш бўйича рекордчи саналади. Нестеров 11 маротаба кубокни боши узра баланд кўтарган. Шунингдек, тажрибали посбон учта жамоа ("Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив") сафида кубок финалида ўйнаган ва барча клублари билан Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган ягона дарвозабондир. Игнатий Ўзбекистон кубоги финалларида ўз дарвозасидан 10 та гол ўтказиб юборган.



Денис Иванков, терма жамоа дарвозабонлари мураббийи

- Авваламбор, Нестеровга каттадан-катта раҳмат айтиш лозим. Игнатийга унинг профессионаллиги, ишга бўлган муносабати, ўйинлари, сейвлари ва Ватан учун қилган меҳнатлари учун ташаккур! Умид қиламанки, унинг дисквалификация муддати белгиланганидан кам бўлади. Нестеровнинг терма жамоадаги фаолиятини тугатиш қарори аламли мағлубиятдан кейинги қизишиб кетиш натижасида айтилган гап деб қабул қиламан. Ҳали шошмаслик керак. Балки эртага ҳаммаси бошқача тус олиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Игнатий олқишларга лойиқ дарвозабон. Фурсатдан фойдаланиб, меҳнаткаш ҳамкасбимни бугунги таваллуд айёми билан Ўзбекистондаги барча дарвозабонлар номидан табриклайман!



Маълумот учун, Игнатий Нестеров фаолияти давомида “Самарқанд-Динамо” (2001), “Пахтакор” (2002-2009), “Бунёдкор” (2009-2013), “Локомотив” (2014-2018), “Оҳод” (Саудия Арабистони) жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Фурсатдан фойдаланиб, Игнатий Нестеровни бугунги таваллуд айёми билан сайтимиз ижодий гуруҳи ҳамда унинг мухлислари номидан муборакбод этамиз. 



Камолиддин Алимов тайёрлади

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика