Latest news

16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  0 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  4 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  11 15:46Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?   0 15:12"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг 100 млн евролик футболчисига қизиқмоқда  2 14:40Родриго АПЛга ўтишни рад этди  4 13:43Ана холос! Гасперини Довбикка чиқиш эшикларини кўрсатмоқда  8 13:10Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  5 12:42Лондон клуби 70 млн фунтлик трансферни амалга оширишга тайёр  1 12:26Эшитдик-да! ЦСКА клубида ўзбекистонлик мураббий иш бошлашга яқин  0 11:51"Манчестер Сити" Грилишни 50 миллион фунтга сотмоқчи, аммо...  0 11:20Турғунбоевнинг голи турнинг энг яхшиси бўлишга даъвогар  17 10:55Марк-Андре тер Стеген фаолиятини АПЛнинг ТОП клубида давом эттириши мумкин  5 10:26Нидерландия терма жамоасининг яна бир собиқ футболчиси 13 йилга қамалиши мумкин  3 09:57“Челси“ Германия терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузиши мумкин  1

Режали иш самараси ёки яна келишилган ўйинлар ҳақида News

Режали иш самараси ёки яна келишилган ўйинлар ҳақида

Ўтган ҳафтанинг энг ғалати ўйинларидан бири Россия чемпионатида бўлиб ўтди. РФПЛнинг 12-турида «Урал» ўз майдонида «Терек»ни қабул қилди ва 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради.

Учрашувнинг биринчи бўлими одатий ўтган ва 1:1 ҳисоби қайд этилиб турган эди. Ҳаммаси иккинчи бўлимда бошланди - ҳимоячилар автогол уришга, дарвозабон Дмитрий Арапов эса хурмача қилиқ намойиш этишга тушиб кетишди. Вазият шу қадар абсурд кўриниш олдики, учрашувни шарҳлаб бораётган журналист Тимур Журавел ҳам чидаб тура олмади ва бундай ўйинни томоша қилиш уят эканини таъкидлади.

Бу гапларни нима учун айтмоқдамиз? Россия чемпионатида бўлиб ўтган шубҳали ўйиннинг ўзбек футболига қандай алоқаси бор? Алоқаси шундаки, бизда ҳам деярли шунга ўхшаш ҳолат рўй берган. Ёдингизда бўлса, бир йил муқаддам ўзбек футболидаги асосий мавзу «Пахтакор»-«Металлург» ўйини бўлиб қолганди. Ўша учрашувда «шерлар» икки тўп фарқи билан мағлубиятга учраётгани ҳолда 3:2 ҳисобида «иродали» ғалабага эришишгани кўпчиликнинг шубҳасига сабаб бўлиб, катта шов-шув кўтарилганди. Шундан буён маълум муддат ўтди ва чемпионатнинг навбатдаги мавсуми якунига етмоқда. Хўш, нималар ўзгарди?

Энг аввало, шуни таъкидлаш лозим, ўша ўйин атрофидаги можароларнинг фойдаси тегди. Бу ҳақда ТВда айтилди, газеталарда ёзилди ва мана натижа - ўтган йиллардан фарқли ўлароқ, бу сафар чемпионатимиз анча кескин ўтяпти. Олий лига машҳурликка эришган йилларда ҳам аутсайдернинг чемпионликка даъвогар клубдан очко тортиб олганини кўп кўрмаганмиз. Шунингдек, бу қадар дурангларга бой ўтган мавсумни ҳам эслай олмаймиз. Ахир дуранг - бой берилган икки очко дегани.

Жорий мавсум чемпионлик учун кечаётган курашга шубҳа билан қарашга ҳатто энг инжиқ мухлис ҳам ботинолмаса керак. Чунки «Локомотив» очколарни қай даражада қийинчилик билан қўлга киритаётганини кўриб турибмиз. ТТЗдаги стадионда «Обод» ва «Насаф»га қарши кечган ўйинлар эса мавсум безагига айланиши турган гап. Бу баҳслар футболнинг ашаддий ишқибозлари учун ҳақиқий совға бўлди. Тан олайлик, икки йилгина муқаддам ҳам бундай ўйинлар биз учун орзу эди. Олий лига борган сари натижалари олдиндан айтиладиган чемпионатдан муросасиз кураш майдонига айланиб бормоқда. Аввал келишилган ўйинлар бўлгани қанчалик рост бўлса, бу гапимиз ҳам шунчалик ҳақиқат.

Албатта, бундай натижага эришишнинг ўзи бўлмади ва энг аввало, уч йил муқаддам ЎФФ ташаббусига кўра ташкил этилган «Келишилган ўйинларга қарши кураш қўмитаси»ни эътироф этсак, қарши чиқадиганлар кўп топилмаса керак. Мазкур қўмита иши ўтган йиллар давомида етарлича танқидларга учради. Ва бу танқидларнинг аксарияти асосли бўлганини ҳам тан олиш лозим. Вазиятнинг борган сари ижобий томонга ўзгараётгани яхши. Бу борада «Келишилган ўйинларга қарши кураш қўмитаси»нинг бир хусусиятини таъкидлаш жоиз. Ушбу қўмита футболимиздаги иллатларни бартараф этиш йўлида босқичма-босқич иш юритишни маъқул кўрди. Бу саъй-ҳаракатлари самараси ўлароқ, келишилган ўйинлар гувоҳига айланмадик.

«Келишилган ўйинларга қарши кураш қўмитаси» ўзига хос услубда иш олиб борди. Энг аввало, мавсум бошланиши олдидан барча клублар мураббийлари ва футболчилари билан тушунтириш ишлари олиб борилди, келишилган ўйинларда қатнашмаслик бўйича тезисга имзо қўйдириб олинди. Шу билан бирга ҳар бир турдан сўнг махсус гуруҳ томонидан учрашувлар ўрганилиши ва шубҳали кўринган вазиятларга клублар билан бирга ойдинлик киритилиши айтилди. Тўғри, бу ташаббус дарҳол самара келтирди, дейиш қийин. Аммо кўриб турибмизки, аста-секинлик билан бўлса-да олий лига ўйинларида шиддат ва шижоат кўзга ташланмоқда.

Қўмита фаолияти шу зайл давом этса, бора-бора футболимиз шаффофдек тоза бўлади. Чунки бутун дунёда шунақа, ҳамма жойда ҳам миллионлар ўйинини тозалаш учун мудом кураш боради.

Келишилган ўйинларга қарши футболи ривожланган ўлкаларда ҳам мудом кураш боради. 2006 йилда Италия футболида юзага келган можаролардан хабардорсиз. Ўша йили ушбу мамлакат терма жамоаси жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди.

Бу йил эса инглиз журналистлари фаоллиги эвазига Сэм Эллардайсдек мураббий Англия терма жамоаси бошқарувидан четлатилди. Ким билади дейсиз, балки ЖЧ-2018 туманли ўлка вакилларига аталар?! Ҳар ҳолда, тозалик бор жойда, барака ҳам бўлади, дейдилар.

Rating: -16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика