Latest news

12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  3 12:00Лунин қарор қилди  0 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  3 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  7 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  8 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0

"Реал"нинг рақиби ким бўларкин... News

"Реал"нинг рақиби ким бўларкин...

Бугун ЕЧЛнинг иккинчи финалчиси аниқланади.

Рома – Ливерпуль
Чоршанба, 23:45. Рим, "Олимпико". Бош ҳакам –
Дамир Скомина (Словения).
Майдонга тушмайди:
Карсдорп, Дефрель, Перотти, Строотман –  Матип, Окслейд-Чемберлен, Жан.

"Рома" чорак финалда "Барселона" билан баҳсда мўъжиза кўрсатгани туфайли бугунги баҳсга бўлган интрига йўқолмади. Римликлар сўнгги дақиқаларгача курашишни кўрсата олди.

Ливерпулдаги баҳснинг илк дақиқалари "Рома" учун жуда қийин ўтди. Жамоа 2:0дан кейин таслим бўлгандек кўринди ва тезда яна 3 гол қўйиб юборди.

"Ливерпул"нинг ҳужуми жуда яхши ишлайди. Клопп ўз жамоасида ҳужумкорликни шакллантира олди. Шунингдек ҳимоя ҳам яхши ўйнайди. Аммо "Рома" ҳам шу босқичгача етиб келган экан, улардан кўп нарсани кутса бўлади.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

- Олдин "Рома" ЕЧЛнинг шу босқичигача бир бора етиб келган. 1983/84 йилги мавсумда жамоа финалда жонажон "Олимпико"сида "Ливерпул"га мағлуб бўлганди.

- "Ливерпуль" эса ярим финалга тўққизинчи марта, 2007/08 йилдан кейин илк бора етиб келди. 

- Римликлар АПЛ жамоаларига қарши ўтган сўнгги 5 баҳснинг 4тасида ғалаба қозонган.

- "Рома" бу мавсум ЕЧЛ плей-оффидаги илк баҳсида мағлубиятга учраб, кейинги баҳсда ғалабага эришиб, финалга чиқа олган ягона жамоа. Бундай ҳолатни улар икки бора такрорлашган. 1/8 финалда улар "Шахтёр", кейинчалик "Барселона" таслим этилди.

- "Ливерпуль" еврокубокларда Италия жамоалари билан 26 бора тўқнаш келган: 10 ғалаба, 5 дуранг, 11 мағлубият.

- "Ливерпуль" еврокубоклардаги сўнгги 18 сафар учрашувининг 5тасида ғалаба қозонган.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Жамоалар ўзаро 6 бора тўқнаш келишган. Шуларнинг 3тасида "Рома", 3тасида "Ливерпуль"нинг қўли баланд келган. 1 баҳсда ғолиб аниқланмаган.

30.05.1984 Рома – Ливерпуль 1:1 (пен. сер. 2:4).
15.02.2001 Рома – Ливерпуль 0:2
22.02.2001 Ливерпуль – Рома 0:1
05.12.2001 Рома – Ливерпуль 0:0
19.03.2002 Ливерпуль – Рома 2:0
24.04.2018 Ливерпуль – Рома 5:2

ЖАМОАЛАРНИНГ СЎНГГИ ЎЗАРО ЎЙИНИ

Англия. Ливерпуль. Стадион "Энфилд". 51 236 томошабин
Бош ҳакам: Феликс Брих (Мюнхен, Германия)
"Ливерпуль" (Англия) - "Рома" (Рим, Италия) 5:2
Голлар:
Салоҳ 35, Салоҳ 45, Мане 56, Фирмино 61, Фирмино 68 - Жеко 81, Перотти 85 (пен.)
"Ливерпуль" (Англия): Кариус, Ловрен, ван Дейк, Робертсон, Арнольд, Салоҳ (Ингс 75), Милнер, Окслейд-Чемберлен (Вейналдум 18), Хендерсон, Мане, Фирмино (Клаван 90+3)
"Рома" (Рим, Италия): Алиссон, Манолас, Коларов, Жезус (Перотти 67), Фасио, Флоренци, Де Росси (Гоналон 67), Строотман, Ундер (Шик 46), Найнгголан, Жеко
Огоҳлантириш: Арнольд 39, Ловрен 74, Милнер 85 - Жезус 26, Фасио 88

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика