Latest news

07:15Суперлига. "Динамо" сафарда камбэк амалга оширди, "Навбаҳор" эса ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  0 00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  0 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  4 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  4 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  2 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  1 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   29 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  42 20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  3 20:25"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  34 19:38ПСЖ Сафоновга у асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилди  3

"Реал"га кучлироқ рақиб беринг — "Ливерпуль" бўлмади News

"Реал"га кучлироқ рақиб беринг — "Ливерпуль" бўлмади

"Реал Мадрид" "Ливерпул"ни яна мағлуб этган учрашувда Камавинга яққол ажралиб турди, Начо эса Салоҳни "ёпиб қўйди".

Карло Анчелотти Чемпионлар лигасидаги хатолардан хулоса чиқарди — бу муҳим ҳислат. Папа Карлодек катта ютуқларга эришган тажрибали мураббий хатосини тан олиб, ўз устида ишлашига эса алоҳида "респект".

Эътибор берсак, Анчелоттининг мураббийлик фаолиятида бир нохуш тенденция мавжуд. Карлонинг жамоалари Чемпионлар Лигасида тўсатдан ва кескин ўзгариб туради (яхши томонга), аммо яна бир ҳақиқат борки, айнан ЕЧЛ плей-офф босқичининг биринчи ўйинида ғалаба қозониб, жавоб баҳсида даҳшатли тушни бошдан кечиришлари ҳам кўп учраб туради.


"Челси" билан жавоб учрашувини эсланг (Модричнинг сеҳирли узатмаси ва жокер Родриго бўлмаганида худо билади уёғи қандай кетарди). Ёки Дортмунд билан жавоб ўйини (фақатгина ёш Каземиро "пожар"ни ўчирганди). Ёки бироз узоқроқ ўтмишга қайтиб, "Депортиво"га қарши баҳсни эсланг (Милан Испания терма жамоасининг ҳозирги спорт директори Лукадан "тарсаки еганди").

Шу боис Анчелотти "Ливерпуль" билан беллашувдан аввал "нохуш тажрибанинг такрорланишига йўл қўймаслик керак", деганда Карло ота шунчаки мулозамат қилмаганди. Мендаги маълумотларга қараганда, Анчелотти шогирдларига "Манчестер Юнайтед" билан ўйин, Нуньес, Гакпо ва Салоҳнинг голлар шоуси уюштиргани видеосини қўйиб берган. Яъни у тажрибали футболчилари бўлишига қарамай, бўшашиш оқибати қандай бўлишини кўрсатиб, огоҳлантириб қўйган.



Бироқ 7:0 "Ливерпул"нинг бир марталик спектакли бўлиб чиқди. Лекин жавоб баҳсидан аввал Анчелотти таваккал қилишни истамади ва профессор Модрич ва Кроос ёнига бир қатор жароҳатлардан сўнг оптимал формасини тиклай олмаётган Тчуаменини эмас, бевосита таянч ярим ҳимоячи бўлмасада, ўз кучига ишончи ортиб бораётган Камавингани қўйди.

Бу жиддий ва шу билан бирга муҳим қарор эди. Чунки "Ливерпул"га қарши ўйин давомида таянч зонасига қўйилган Камавинга марказни "ёндирди". У тўп билан муомала қилишда устунлик қилди (олдингидек ҳимоядан чиқишда ҳам хатоларга йўл қўймади) ва тўпсиз ўйинда қизиққонлик қилиб, олдинга ташланиб, жойини бўш қолдирмади.

Ўйин сифати бўйича Камавинга "Реал Мадрид" сафидаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди. Бу Редондо, Макелеле ва Зеедорф қоришмасидек эди. У позицион ҳимояда анча ўсди, хатолар сонини минималлаштирди ва ҳатто Каземиро ҳам қила олмайдиган иш — ҳужумларни ривожлантиришда ўта фаол бўлди.



"Ливерпуль" устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси бўйича Камавинганинг ёнига фақат Мо Салаҳни "ўчириб қўйган" Начо тушиши мумкин. Ҳимояда ишончли ҳаракат қилган Начо, ҳужумларга қўшилишда ҳатто Менди ва Алабадан ҳам яхшироқ кўринди. Бир нарса аниқ, Начо ЛДЛФдан Испания терма жамоасига чақирув кутяпти.

"Реал" "Ливерпул"ни икки бор таслим этди. Лекин Анчелотти "Энфилд"даги ғалабадан кўра кўпроқ, Мадриддаги учрашувда муҳимроқ роль ўйнади. Нега, дейсизми? Чунки "Реал Мадрид" футболчилари қийин вазиятда ўйинни қандай буриб юборишни яхши билишади, лекин ҳар доим ҳам устунликдан келиб чиқиб, прагматик ўйин кўрсатиб, ижобий натижани сақлаб қолиш учун ўйнашни билишмайди.

Ғалатироқ эшитилар, аммо охирги 8 учрашувдан 7 тасида таслим этилган "Ливерпул" бу мавсумда "Реал Мадрид"нинг хотиржам, очиқчасига маҳорат эвазига ғалаба қўлга киритилган, бир текисдаги учрашувидаги "дежурный" рақиб бўлиб берди. Шу сабаб, бу тўқнашувда "Ливерпуль" "Реал"га муносиб қаршилик кўрсата олмади десак, инглиз клуби мухлислари хафа бўлишмас.

Энди "Ливерпуль" бор эътиборини АПЛга, ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритишга, қаратади, "Реал" эса севимли мусобақаси 1/4 финалида ким рақиб бўлишини кутади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика