"Реал" Зиданни қайтармоқчи
27 dec 2025 12:25
News
"Реал" Зиданни қайтармоқчи
"Реал" президенти Флорентино Перес франциялик мураббий Зинедин Зиданни Испания жамоасига қайтаришга қатъий қарор қилди.
Қайд этилишича, Перес 53 ёшли мутахассисни Франция терма жамоаси билан эҳтимолий дастлабки шартномадан воз кечишга ва 2026 йилда "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи.
Зидан 2013/14 йилги мавсумда "Реал"да ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган, 2016-2018 йилларда, шунингдек, 2019-2021 йилларда "қаймоқранглилар"ни бошқарган. Унинг қўл остида жамоа икки марта Испания чемпиони бўлган ва уч марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан.
2025 йилнинг май ойидан бошлаб "Реал"га Хаби Алонсо мураббийлик қилмоқда. Ла Лига 2025/26 мавсуми 18-туридан сўнг "қаймоқранглилар" 42 очко билан мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
Link :
Source : RMadrid actu
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Comments