Latest news

20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  1 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  1 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  20 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   14 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  53 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  52 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

"Реал" - "Ювентус". Пенальти бўлган вазиятга машҳурлар қандай фикрда? News

"Реал" - "Ювентус". Пенальти бўлган вазиятга машҳурлар қандай фикрда?

Кеча Европа чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасида "Реал" ўз майдонида "Ювентус"га (1:3) мағлуб бўлди.

Бироқ икки ўйинга кўра ярим финалга йўлланма олди. "Реал"нинг ягона голи 90+3-дақиқада белгиланган пенальти эвазига киритилди.

Ушбу вазиятга италиялик собиқ ҳакам Грациано Чезари фикр билдирди.

"Такрорий лавҳада Бенатия тўпга ўйнагани кўринди, бундай вазиятда ҳеч қандай фол ва пенальти берилмайди. Ҳакам футболчининг ҳаракатига тўғри баҳо бера олмади. Видеотакрорлар тизими ўша ерда ҳакамларга ёрдам берган бўларди", - деди Чезари.

Бу ҳолатни испаниялик ҳакам Итурральде Гонсалес ҳам муҳокама қилди.

"Бенатиянинг қилган ҳаракати пенальтига тортмасди. Бош ҳакам қарор чиқаришга шошилди. Бу 11 метрлик пенальти эмасди", - деди Иттуральде.

Англиялик машҳур ҳакам Грэм Полл эса шундай деди:

"Оливер ишонч билан пенальти белгилади. Ўз қарорини муҳокама қилмади. Унга "Ювентус" футболчилари қаттиқ босим ўтказишди. У эса Буффонга қизил бериб, босимдан чиқиб кетди. Майкл яхши ҳакам ва у нима қилаётганини билади", - деди Полл.

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан:

"Пенальти бўлган вазиятни кўрмай қолдим. Ҳакам пенальти белгилади ва қарорини ўзгартирмади. 

Биз ярим финалга чиқдик. Фақатгина ўйин борасида жавоб бераман", - деди Зидан.

"Ювентус" футболчиси Меҳди Бенатия:

"Васкеснинг ёнидан ўтиб, тўпга тегдим. Мен тегганимдан кейин тўп йўналишини қандай ўзгартирганини кўринди. Васкес эса йиқилди. Пенальти йўқ эди", - деди Бенатия.

"Матч ТВ" шарҳловчиси Георгий Черданцев:

"Британча ифлослик. У Буффоннинг ЕЧЛдаги сўнгги ўйинида четлатиб тарихга кирди. Омадсиз. ФУУУУУУУ!", - деб ёзади Черданцев.

Rating: +72   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика