Latest news

21:57ЕЧЛ. "Аталанта" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  0 21:41"Ғазалкент" сўнгги дақиқаларда камбэк амалга ошириб, Россия жамоасини мағлуб этди  1 21:16ЕЧЛда мавсумнинг энг яхши дарвозабони ким бўлмоқда?  1 20:58Педри ва Ферран "Барселона"га "Реал"дан кимни олиб келган бўларди?  2 20:38"Бенфика"нинг аппеляцияси рад қилинди  6 20:15"Бунёдкор" янги мавсум учун футболчилар рўйхатини маълум қилди  2 19:50Мексикадаги тартибсизликларга қарамай, Исландияга қарши ўйин бекор қилинмайди  0 19:21"Яна бошладингизми, мураббий?" — Капелло жонли эфирда Роналдо билан ҳазиллашди  1 19:02"Навбаҳор" янги футболчилари тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  9 18:15"Флориан келажакда "Реал"да ўйнашига умид қиламан" — Вирцнинг агенти Перес ва Алонсо билан бўлган суҳбатни ошкор қилди  0 17:51"Пицца тикишга тайёрман!" — Пранделли "Ювентус"нинг "Галатасарой"га қарши камбэк қилишига ишонмоқда  7 17:32Yandex Uzbekistan ва ПФЛ ҳамкорлик ҳамда Allplay ва Кинопоиск платформаларида ўйинларни трансляция қилиш тўғрисида келишув  5 17:14"Мексика билан ўйинга қўрқув остида чиққанмиз" — Месси ЖЧ-2022 даги энг қийин паллани эслади  13 17:01АПЛ. "Челси" ва "Вест Хэм" футболчилар ўртасидаги оммавий муштлашув сабаб йирик миқдорда жаримага тортилди  1 16:43"16 йил ичида бундай ҳолатга дуч келмагандик!" — "Боруссия" ультраслари "Аталанта" билан ўйинни бойкот қилишди  2

"Реал" ёзда Погба ва Азарни сотиб олишга ишонмоқда News

"Реал" ёзда Погба ва Азарни сотиб олишга ишонмоқда

"Реал" раҳбарияти ёзда МЮ ярим ҳимоячиси Поль Погба ва "Челси" вингери Эден Азар жамоага келиб қўшилишига ишонмоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, "Қироллик клуби" раҳбарлари жамоанинг Чемпионлар лигаси ва Испания чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирокидан кейин таркибни янгилаш устида бош қотиришмоқда.

Хабар қилинишича, 26 ёшли Погба ва 28 ёшли Азар трансфер нишонлари рўйхатини бошқариб турибди. Юқоридаги ҳар икки ўйинчини ҳам бош мураббий Зинедин Зиданнинг шахсан ўзи таркибда кўрмоқчи. Ўз навбатида футболчилар ҳам "Реал" ҳақида илиқ фикрларни билдиришган.

Погба МЮ таркибида охирги вақтларда омадсиз ўйинлар кўрсатмоқда ва агар жамоа ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмаса кетиши мумкинлиги маълум қилинган.

Азарнинг "Челси" билан шартномаси эса 2019 йилнинг июнь ойида ниҳоясига етади. Аммо, Эден лондонликлар билан шартномани узайтиришни хоҳламаяпти. Маълумотларга кўра, "Реал" 100 миллион евродан кўпроқ пул таклиф қилса, "кўклар" бельгияликни қўйиб юборишга тайёр.


Жорий мавсум Погба МЮ учун 32та ўйин ўтказди ва 13та гол уриб, 9та голли пас берди.

Азар эса "Челси" таркибида АПЛда 16та гол урди ва 13та голли пас берди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика