Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  7 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  21 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи News

"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи

Дани Себальос "Реал"ни тарк этиши мумкин.

Ярим ҳимоячи жамоасини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда, аммо қолишга ҳам қарши эмас.

28 ёшли футболчига "Бетис" қизиқиш билдирмоқда, аммо Севилья клубида Себальосни сотиб олишга ҳаракат қилиш кераклиги борасидаги фикрлар турлича, сабаби Дани 2023 йилда клубга ўтишдан бош тортган.

Бироқ, асосий муаммо молиявий тарафда. "Бетис"нинг фикрича, ярим ҳимоячи 5-10 млн евро туради, "Реал" эса 20 млн атрофида маблағ олмоқчи. Бундан ташқари, Себальоснинг маоши (йилига 4 миллион евродан ортиқ соф, солиқлардан ташқари тахминан 9 миллион евро) Ла Лиганинг аксарият клублари учун жуда юқори.

Ижара битими амалга ошиши мумкин, айниқса мадридликлар ўйинчига бўладиган тўловларнинг бир қисмини ўз бўйнига олса, аммо бундай сценарий иккала томон учун ҳам идеал эмас.

Айни пайтда Себальос бўйича расмий таклифлар йўқ, аммо "Бетис" ўйинчининг трансфери борасида шуғулланмоқда.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика