Latest news

23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  0 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  0 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  31 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  4 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  2 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  167 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0

"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими? News

"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?

Винисиус "Эл Классико"даги захирага олинишига норозилик билдиргани учун жазоланмайди.

Якшанба куни "Реал" Ла Лиганинг 10-турида "Барселона"ни ўз майдонида 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Винисиус 72-дақиқа ўйинда Родриго билан алмаштирилди. Вингер бу қарордан норози бўлиб, майдонни тарк этди ва Хаби Алонсога қўл бермади. Кейинроқ дарвозабонлар мураббийи Луис Льопис билан суҳбатдан сўнг у захира ўриндиғига қайтди. Майдонни тарк этаётганда бразилиялик қўпол сўзлар билан "Мен жамоадан кетаман, менга кетганим яхши" деб такрорлаган.

Marca нашрининг хабар беришича, "Реал" Винисиусни бу ҳаракати учун жаримага тортмайди ва бошқа тарзда ҳам жазоламайди. Клуб раҳбарияти бу ҳолатни Алонсо ва Винисиус ўртасидаги шахсий масала деб ҳисобламоқда.

Шу билан бирга, клубда вазият ҳал этилган деб ҳисобланмоқда, чунки ўйиндан сўнг мураббий ва футболчи, жамоанинг қолган аъзолари билан биргаликда қўл сиқишиб, ғалабани бирга нишонлашган.

Шу билан бирга, айрим манбаларга кўра, "Реал"да Винисиуснинг алмашинувга реакциясидан норозилик бор ва у Алонсо қарорини ҳурмат қилиши кераклиги таъкидланмоқда. Клуб раҳбарияти бу ҳолат яна такрорланишини хоҳламайди.

Rating: +1   

Comments

   
28 oct 10:59:36
{ CHELSEA }
Chelseaga kelaversin Vini...
   
28 oct 06:28:05
sanjar
Алмаштириб тугри килди чунки винисиус кизил олиш эхтимоли юкори уйинни охирларида кам булиб колмаслик учун алсаштириб куяколди тинчгина
   
28 oct 06:20:40
Fayzulloh
Murabbiy tog'ri qaror chiqardi 90-minut o'ynatib nimadir bo'lgandan yangi kuchlarni tashlab adashmadi
   
28 oct 00:55:44
Турабек Ш
Пересга хам хайронман узи зур уйнаб турган жарохат олмидиган хужумкор футболчини алмаштирган мураббий томон булса хам Алонсога футболчилар орасига нифок солмасликни сураши лозим
Хали Алонсо Анчелотти ишини тула тукис яхши олиб боришга лойик уринбосарамасде
Узича юлдузларамас узини назарияси сабаб реал уйини кизикми бизага
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика