Latest news

16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  1 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7

"Реал" "Вильярреал"дан норози News

"Реал" "Вильярреал"дан норози

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Такефуса Кубо мавсум аввалида "Вильярреал"га ижарага берилганидан хабарингиз бор.

"Қаймоқранглилар" "Вильярреал"нинг япониялик футболчига нисбатан муносабатидан мамнун эмас. Бу ҳақда Cadena Ser нашри маълум қилди.

Хавбек жорий мавсум 5 та ўйинни заҳирада бошлади ва умумий ҳисобда бир соатдан камроқ ўйнади. Бу ҳолат "Реал" мутасаддиларининг норозилигига сабаб бўлмоқда. Маълумот учун, "қироллик клуби"га ёзда Кубо борасида 25 дан ортиқ таклиф келган. Жумладан, "Милан", "Бавария" ва "Аякс"дан ҳам. 

Ушбу таклифлардан бирини танлаш "Реал" учун иқтисодий жиҳатдан фойдалироқ бўларди, аммо мадридликлар "Вильярреал" япониялик ўйинчининг ўсиши учун энг қулай жой деб ҳисоблашган эди.

Испаниянинг амалдаги чемпиони ҳозирча бу масала бўйича жиддий чораларни кўриб чиқмаяпти (масалан, футболчини ижарадан қайтариш), аммо Кубонинг атрофидаги вазиятдан норози.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика