Latest news

23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  28 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   25 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  19 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  87 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  652 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  17

"Реал" ва "Барселона"нинг машҳур мухлислари News

"Реал" ва "Барселона"нинг машҳур мухлислари

"Реал" ҳамда "Барселона"га мухлислик қиладиган машҳур шахслар рўйҳати сиз учун қизиқ бўлади деган умиддамиз.


10. Рики Мартин. ("Реал"). Пуэрто-риколик қўшиқчи Испанияда анча машҳур ҳисобланади. Мадридда истиқомат қиладиган Рики 2011 йилда испан фуқаролигини қабул қилган. Уни "Реал" ўйинларида кўриш деярли оддий ҳол ҳисобланади.




9. Снуп-Дог. ("Барселона"). Америкалик хип-хоп юлдузи эса "Барселона" мухлиси ҳисобланади.




8. Жастин Байбер. ("Барселона"). Канадалик қўшиқчи Испанияга келганида "Барса" машғулот майдонига ҳам ташриф буюрган. Ўшанда у ушбу клуб мухлиси эканлигини таъкидлаган




7. Мегик Жонсон ("Барселона"). "ЛА-Лейкерс"нинг афсоналаридан бири ҳисобланадиган Жонсон Мессининг ўйинлари ишқибози ҳисобланади. 2012 йилда эса "Эль-Класико"да стадиондан туриб "Барса"ни қўллаб-қувватлагани ҳам кўпчиликнинг эътиборида бўлганди




6. Антонио Бандерас. ("Реал"). Испаниялик таниқли актёр, режиссёр ва продюссер. Ёшлигида футболчи бўлишни истаган Антонио жароҳатлар сабабли ўз орзусига етиша олмаган. 2013 йил ҳайрия аукционида "Реал" футболкасини 15 800 фунтга ҳарид қилган




5. Фернандо Алонсо. ("Реал"). Ф-1 юлдузи ҳам футболга қизиқишини бир неча маротаба айтиб ўтган. Унинг "Реал"да ҳам дўстлари кўп. Ушбу суратда эса у "Реал" президенти Флорентино Пересдан клуб футболкасини қабул қилиб олмоқда



4. Коби Браянт. ("Барселона"). НБАнинг 5 карра чемпиони ҳам анчадан бери "Барса" мухлиси ҳисобланади. У каталонияликларнинг Лос-Анжелесдаги мавсумолди йиғинларига ҳам ташриф буюрган




3. Рожер Федерер. ("Реал"). Ушбу суратда швейцариялик теннисчи "Реал" юлдузлари билан учрашмоқда (2006 йил)




2. Рафаэль Надал. ("Реал"). Дунёнинг энг кучли теннисчиларидан бири бўлган Надал ҳам футболга қизиқади ва мадридликлар клуби ишқибози ҳисобланади




1. Шакира. ("Барселона"). Колумбиялик таниқли қўшиқчи ўз вақтида "Реал" мухлисилиги ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Лекин, у айни пайтда "Барселона" футболчиси Пике билан турмуш қурган. Ушбу жуфтлик икки нафар фарзанднинг ота-онаси ҳисобланади. Ҳозирги кунда Шакирани "Ноу-Камп"да мунтазам учратиш мумкин. Қўшимчасига эса унинг қўшиқларини "Сантьяго Бернабеу"да қўйиш таъқиқланган.


Азиз Тўхтамуродов

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика