Latest news

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  5 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

"Реал" ва "Барселона" мавсумни қайси стадионларда якунлаб қўймоқчи? News

"Реал" ва "Барселона" мавсумни қайси стадионларда якунлаб қўймоқчи?

Икки клуб раҳбарияти кичикроқ стадион футболчиларга руҳий томонлама ёрдам беришига ишонишмоқда.

Ҳа, Испанияда ҳали ҳам баҳс-мунозаралар кетмоқда, бироқ улар ҳозирча мавсумни давом эттириш борасида бир қарорга келишмаган. ЛаЛига май ойи охирлари ёки июнь ойи бошларида мухлисларсиз ўтиши шарти билан бошланиши мумкин.

Сўнгги кунларда Испания матбуотида "Реал" мавсумни захира стадиони ҳисобланмиш "Альфредо ди Стефано"да якунлаб қўйишни истаётгани борасида маълумотлар тарқаганди. "Marca"нинг ёзишича, ЛаЛига раҳбарияти бунга ижобий жавоб берган. "Барселона" ҳам "Камп Ноу"дан вақтинчалик кетиш режалари бор. "Daily Mail" хабарига кўра, клуб қолган ўйинларни "Йохан Кройфф" стадионида ўтказмоқчи.

Мантиқ оддий - мухлислар йўқми, демак, катта стадионда ўйнагандан ҳам фойда йўқ. Ундан ташқари, ушбу стадионлар машғулот базаларида жойлашган ва бу футболчиларнинг вирусдан зарарланиш даражасини пасайтириб юборади.

"Альфредо ди Стефано" стадиони 2006 йилда очилган, у ерда "Реал"нинг захира жамоаси ўйнайди.

"Йохан Кройфф" стадиони эса ўтган йили қуриб битирилди. Арена "Барселона"нинг захира жамоаси ўйнайдиган "Мини Эстади" ўрнида қурилди.

"Реал"нинг асосий баҳонаси - "Бернабеу"ни таъмирлаш. "Барселона" ҳам "Камп Ноу"ни таъмирлашни режалаштирмоқда

Стадионни алмаштириш учун нафақат ЛаЛигадан, балки УЕФАдан ҳам рухсат олиш керак. "Барселона"нинг бу борадаги ҳолати бироз қийинроқ.

Мадридликларда эса баҳона бор - "Сантьяго Бернабеу"нинг ташқи юзини ўзгартириш борасида ишлар бошлаб юборилган, агарда барчаси режа бўйича кетса, ёзда у ерда катта масштабли қурилиш ишлари бошланади. Ўтган ҳафтада стадион томининг пастки қисмидаги трибуналар бошқатдан ўрнатилган, объект эса сентябрдан олдин топширилмаслиги аниқ.

Ҳозирча "Реал"нинг иккита плюс томони бор:

• "Альфредо ди Стефано" стадионининг ўлчами "Бернабеу" каби бир хил. Футболчилар ушбу стадионда олдингидек ўйин кўрсата олишлари мумкин. Ундан ташқари, ушбу стадионда "Кастилья" таркибида асосий жамоанинг катта қисмини ташкил қиладиган футболчилар ҳам ўйнаган.

• "Барселона"да ҳам стадионни "Эспаи Барса" номи билан таъмирлаш режаси бор. Клуб "Камп Ноу"нинг сиғимини 99 мингдан 105 мингга оширмоқчи. Бироқ каталонияликларнинг тузган лойиҳаси ҳали бери бошланмайди.

Агарда барча клублар ўз захира стадионида мавсумни ўтказадиган бўлса, буни ЛаЛига талабларига мос равишда тўғрилаб чиқиш керак. Гап телетрансляциялар ва ВАР ускуналарини жойлаштириш ҳақида бормоқда. Шундагина "Реал" ва "Барселона" афсоналари номидаги 6 минглик ареналар ЛаЛиганинг 5-6тадан ўйинини қабул қилади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика