"Реал" ТВдагиларга ҳакамлар ёқмаяпти
08 jan 23:45
News
"Реал" ТВдагиларга ҳакамлар ёқмаяпти
"Реал" ҳамда "Атлетико" ўртасидаги Испания Суперкубоги ярим финалида Хавьер Альберола Рохас ишлайди. У ушбу жамоаларнинг 24 сентябрдаги баҳсида ишлаган ва "Қироллик клуби" жорий мавсумдаги ягона мағлубиятини (1:3) ўша учрашувда қайд этган эди.
"Атлетико"дан қабул қилиб олинган мағлубиятдан сўнг "Реал" ТВ вакиллари ҳакам "Негрейра ўғлидан кўрсатмалар олган" деб, "Атлетико"нинг биринчи голи бекор қилиниши, Хименес четлатилиши ва Эрмосонинг қўлига теккан тўп учун пенальти белгиланиши кераклигини таъкидлашганди.
Бугун "Реал" ТВдагилар Рохас Суперкубокда ишлашини танқид қилишди.
"Жорий мавсумдаг ягона мағлубият Рохас иштирокидаги ўйинда бўлган" - деди бошловчи. ТВдагиларнинг айтишича, "Реал" ушбу ҳакам ишлаган баҳсларнинг 50%да ғалаба қозонган экан.
"Реал" ҳамда "Атлетико" ўртасидаги Испания Суперкубоги ярим финал баҳси 10 январь куни бўлиб ўтади.
Comments