"Реал" Суперкубокка Бэйл ўрнига гольф клюшкасини олиб кетган
11 jan 2020 17:24
News
"Реал" Суперкубокка Бэйл ўрнига гольф клюшкасини олиб кетган
Мадриднинг "Реал" клуби ва Гарет Бэйл атрофида турли гап-сўзлар бўлганидан хабарингиз бор. Лекин сўнгги вақтларда вазият бироз юмшагандек тасаввур уйғотмоқда. Уэльслик ўша ўтган йилнинг ноябрь ойидаги байроқ билан боғлиқ вазият "Уэльс, Гольф, Мадрид"дан кейин жамоадошлари томонидан янада кучлироқ қўллаб-қувватланмоқда.
Жамоа чинакамига бир бутун бўлиб, ҳар бир футболчи шеригини ҳам майдонда, ҳам унинг ташқарисида қўлламоқда.
Энди Жидда шаҳрига ҳам Бэйл кела олмаган бўлсада, жамоанинг юклари билан бирга гольф клюшкаси ҳам олиб келинди. Бэйл хабарингиз бўлса керак, Саудия Арабистонига соғлиғи билан боғлиқ муаммо туфайли кела олмади. Жамоадошлари эса хазил тариқасида унинг ўрнига ўзлари билан клюшкани олиб кетишди.
Эслатиб ўтамиз, "Мадрид" футболчилари рождество байрамида ҳам бир-бирларига совға беришган ва ўшанда Гаретга гольф клюшкаси, Ферлан Мендига ғишт, Винисиус Жуниорга эса юмшоқ ўйинчоқ насиб қилганди.
Comments