Latest news

01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  1 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  0 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  2 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  0 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  2 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  5 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  15

"Реал Сосьедад" "Реал"ни "савалади" News

"Реал Сосьедад" "Реал"ни "савалади"

Испания чемпионатининг 2-туридаги "Реал Сосьедад" – "Реал Мадрид" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Испания чемпионати, 2-тур.

"Реал Сосьедад" – "Реал" 4:2

«Аноэта» стадиони.


Голлар
: Рамос (5), Бэйл (11), Мартинез (35), Сурутуса (41, 65), Карлос Вела (75).

"Реал Сосьедад
"
: Субикараи, Элустондо, Сальдуа, И.Мартинес, де ла Белья, Бергара, Гранеро, Сурутуса, Кастро, Хаби Прието (Гонзалес, 83), Агиррече (Вела, 59).
"Реал"
: Касильяс, Рамос, Карвахаль (Арбелоа, 77), Пепе, Марсело, Иско, Хамес, Кроос, Бэйл, Модрич (Хедира, 74), Бензема.

Огоҳлантиришлар
: Гранеро (18), Карвахаль (36), Иско (82).

                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                           ЯНГИЛАШ



Эътиборингиз учун ташаккур! Доимо соғ-саломат бўлинглар, Азиз футбол ишқибозлари! Кейинги ўйинларда кўришгунча...

ЎЙИН ТУГАДИ! "Реал Сосьедад" фантастик ғалабани қўлга киритмоқда! "Реал" мухлисларига эса кейинги ўйинларда омад тилаб қоламиз...

90+2` "Реал Сосьедад" тўпни назорат қилмоқда.

90+1` Қандай вазият????? Хамес Родригез қулай вазиятни кўкка совурмоқда, кетидан эса Бензема 3 метрдан дарвозани ишғол этолмади...

90` Учрашувнинг иккинчи бўлимига 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

90` Субикараи дарвозаси томон иккинчи бўлимдаги илк хавфли зарба муаллифи - Хамес Родригез. Субикараи ўз ўрнида.

89` Иккинчи бўлимда Субикараи дарвозаси томон бирорта хавфли зарба бўлгани йўқ...

88`
Карлос Вела Гарет Бэйл ва Пепени ортда қолдириб келаётганди. Серхио Рамос уларга ёрдамга келди тўпни  олиб қўйди.

87` "Реал"га ҳужумчи керак...

86`
Сами Хедиранинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

84` Мега-супер ўйин!

83`
Бугунги ўйинда фаол ҳаракат қилган Прието ўз ўрнини Гонзалесга бўшатиб бермоқда.

82`
Иско сариқ карточка билан сийланди.

81` Карло Анчелотти ўз жойига ўтириб олди. Саққиз чайнаш билан банд. Бошқа иложиси ҳам йўқдек...

80`
Рамос гол урди, хавфли вазиятлар содир этди. Гап йўқ. Лекин ҳимоядачи? Пепе нималар қилмоқда? Карвахаль ва Марселочи? Уларнинг бугунги ўйинини "тешик тоғора" деб номлаш мумкин фақат...

79` Бу камбэк, қадрли футбол мухлислари...

77`
"Реал" футболчилари бу вазиятда Карлос Вела тўпни қўли билан ўзига ўнгалб олид деб ҳисоблашмоқда. Ҳакам эса бошқа фикрда. Очиғи, "Реал Сосьедад" учрашувнинг 25-дақиқасидан бошлаб рақибларидан анча кучлироқ ва мазмунлироқ ўйнашмоқда.

76`
"Реал" ҳимоячиларига "салом"! Бурчак тўпидан сўнг Карлос Вела тўпни қабул қилиб олди ва дарвозага зарба йўллади, 4:2!

75` ГОООООООООООООООООООООООООЛ! КАРЛОС ВЕЛА! ОЛА-ЛЯ!

75`
Лука Модрич ўрнига Сами Хедира туширилди.

74`
Гарет Бэйлнинг жаимадан йўллаган зарбаси "жонли девор"га тегди.

73`
"Реал" жуда хавфли нуқтадан жарима зарбаси ишлаб олди. Ҳозиргина эслаб ўтганимиз Хамес Родригез жабрланувчи ролида.

72` Хамес Родригезни кўрганлар борми? Салом айтиб қўйинглар...

71`
Сами Хедира майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.

69`
"Реал" шокда! Карло Анчелотти захира ўриндиғидан фойдаланишни унутмадими?

68` Камбэк?!

67` "Реал" жамоаси 2:0га ютб турган пайтда айтгандим, мадридликлар ҳимоясида муаммолар етарлича топилади деб. Амалда ҳам бу гап ўз исботини топди. Киритган голда Карвахаль, Рамос ва Пепе ҳеч нарса қила олишмади. Икер Касильяс ҳам ожиз қолди.

66` Ажойиб ҳужум! "Реал Сосьедад" жамоаси ўнг қанотдан ҳужум уюштиришди. Прието жамоадоши билан чиройли ўйнади ва Рамосни ортда қолдирди. Қанотдан узатиб берилган тўпни эса Сурутуса ўзининг бир уриниши билан дарвозага жойлаб қўйди, 3:2!

65` ГООООООООООООООООООЛ! ДАВИД СУРУТУСА!

64`
Ушбу стандарт вазиятидан келган хавфни меҳмонлар ҳимоячилари бартараф этишни уддасидан чиқишди.

63`
Карвахаль Велага қарши қоидани бузди. Жарима тўпи.

62`
Модричнинг ноаниқ тўп узатиши жамоасининг ҳужумини узиб қўйди.

61`
Карло Анчелотти тик турган ҳолда ўйинни кузатмоқда.

60`
Агиррече ўрнига Карлос Вела тушди.

59`
Бурчак тўпидан меҳмонлар самарали тарзда фойдалана олишмади.

57`
Гарет Бэйл ниҳоят жамоасининг ҳужумини ташкил этди ва бурчак тўпи ишлаб олди.

56`
"Реал" ноз уйқуда! "Реал Сосьедад" эса ҳужум қилиш билан овора.

53`
"Реал" ҳимоячилари босим остида қолишди. "Реал Сосьедад" футболчилари рақиб жарима майдончаси олдида "прессинг" уюштиришмоқда.

51`
Бензема ўзидан кутилган ўйинни намойиш этиб бера олмаяпти. Хамес Родригез эса деярли кўринмаяпти.

49`
"Реал Сосьедад" ҳисобда олдинга ўтиб олиши мумкин эди. Агирреченинг боши билан берган зарбасини Касильяс бир амаллаб оёқлари билан қайтариб қолди.

47`
"Реал" позицион ҳужумга ўтмоқда.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!

45+2` Жарима тўпидан сўнг Рамос яна боши билан дарвозани ишғол этиши мумкин эди. Зарбага бироз аниқлик етишмади.

45` Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

45`
"Реал" ўзини йўқотиб қўйди. Умуман!

44`
Учрашувни 11-дақиқасидан сўнг уйқусини қумсаб ухлашга ётганларга "салом"!

43` Алберто Де ла Белланинг чап қанотдан узатиб берган тўпини Сурутуса боши билан Касильяс қўриқлаётган дарвоза "тиқиб" қўйди! Чиройли гол!

42` Ажойиб ўйин, даҳшатли баҳс!


41` ГООООООООООООООООООООООООЛ! ДАВИД! СУРУТУСА! 2:2!


41`
Карло Анчелотти ҳам ўз ўрнидан туришга мажбур бўлмоқда.

40`
"Реал" жамоаси учрашув дебютида тўп билан муомалада бўлиш бўйича рақибидан олдинда эди. Энди эса аксинча.

38`
Айтиб ўтганимдек, мезбонларнинг ушбу фаоллиги самара келтирди. "Реал" футболчилари ўйинни эрта "якунлаб" қўйиб хатога йўл қўйишди.

37`
Карвахаль қўпол ҳаракат учун огоҳлантирилди.

36`
"Реал Сосьедад" жамоаси кетма-кет бурчак тўпларини амалга оширишди ва бу ниҳоят фойда берди. Бурчакдан ошириб берилган тўпни Мартинез оёғи билан дарвозага жойлади, 1:2!

35` ГООООООООООООООООООЛ! МАРТИНЕЗ!


33`
Мезбонлар ушбу фаолликни давом эттира олишса, унда нимадандир умид қилса бўлади. "Реал"да эса аксинча.

31`
Гарет Бэйлнинг пасидан сўнг Кроос дарвоза томон зарба йўллади. Лекин ҳисоб ўзгармай қолди. Субикараи бу вазиятда жамоасини голдан қутқариб қолди.

29`
"Реал Сосьедад" футболчилари анча жонланишди. "Реал" ҳимоясида эса камчиликлар борилиги сезилиб қолмоқда.

28` Майдонда Карвахаль ётибди. Ўйин давом этаётганди. Ҳакам тушунмади. Шифокорлар тезда ҳакамнинг рухсатисиз майдонга киришди ва ҳимоячига ёрдам кўрсатишди. Бу вазиятда мезбонлар гол киритишди. Лекин бу гол якунда ҳисобга олинмади.

27` Серхио Рамос жамоасини голдан қутқариб қолмоқда!

26`
Бурчак тўпидан сўнг Серхио Рамос яна боши билан зарба йўллади. Хавфли чиқди, лекин ноаниқ.

25` Марсело!!!!!!
Исконинг тўп узатмасидан сўнг бразилиялик ҳимоячи зарба йўллади. Дарвозабон бу ерга ўзини кўрсатди.

24`
"Реал" футболчилари бироз ўйинни таўлаб қўйишгандек. Рақиб футболчилари эса бундан фойдаланиб қолиш истагидалар.

22`
"Реал Сосьедад" бурчак тўпини амалга оширди. Лекин бу стандарт вазияти уларга наф келтирмади.

21`
Марсело ҳозир қизқончилик қилди. Бэйл ва Бензема томон тўпни ошириш ўрнига ўзи гол уришни истади. Лекин Марселонинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

20`
"Реал Сосьедад" илк ҳужумини амалга оширди. Касильяс бу вазиятда ўз ўрнида эканлигини эслатиб қўйди.

19`
Бугун "Реал" истаганича ҳужумлар ташкил этмоқда.

18`
Гранеро ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

17`
"Реал" тўпни ўзида сақлаб турибди.

15`
Икер Касильяс ҳозирча ишсиз ўтирибди. Мезбонлар деярли вазиятлар ярата олишганича йўқ.

13`
"Реал" Роналдосиз ҳам жуда кучли ўйнамоқда.

12`
Лука Модричдан тўпни қабул қилиб олган Гарет Бэйл бир ҳимоячини ортда қолдирди ва тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди, 0:2!

11` ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! БЭЙЛ!

11`
Серхио Рамос жарима тўпини аъло даражада амалга оширди. Унинг тепган тўпи дарвоза тусинига тегиб қайтмоқда. Рамос дубль қайд этиши мумкин эди...

10` Серхио Рамос!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!


8`
"Реал" ташаббусни ўз қўлига олган. Мезбонлар ҳозирча мадридликларга қарши бирор-бир чора кўра олмаяпти.

7` Учрашувда тезкор гол киритилди. Кроосдан ажойиб узатма ва Рамос ўз услубида.

5` ГООООООООООООООООООООООООЛ! СЕРХИО РАМОС! Тони Крооснинг бурчакдан узатиб берган тўпини Рамос боши билан дарвозага жойлаб қўйди, 0:1!

5`
"Реал" бурчак тўпи ишлаб олди.

4`
Карим Бензема Гарет Бэйл томон тўпни ташлади. Лекин Бэйл тўпни майдонда олиб қола билмади.

3`
"Реал Сосьедад" тўпни рақбидан олиб қўйди. Мезбонлар позицион ҳужумга ўтишмоқда.

2` "Реал"нинг илк ҳужуми чап қанотдан ташкил этилди. Бэйлнинг жарима майдончаси томон узатиб берган тўпини ҳимоячилар қайтаришга эришишди.

1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Ҳар иккала жамоага омад тилаган ҳолда, чиройли футбол кўришга умид қоламиз...


Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Испания чемпионатидаги яна бир репортажимиз давом этади. "Реал Сосьедад" ва "Реал" ўртасидаги баҳсни сайтимиз орқали матнли онлайн тарзида кузатиб боришингиз мумкин. Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.

- Учрашув соат 23:55да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика