Latest news

10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  3 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  0 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  20 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  18 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  6 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  1 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  41

"Реал" пандемия туфайли 195 млн евро йўқотиши мумкин News

"Реал" пандемия туфайли 195 млн евро йўқотиши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби коронавирус пандемияси оқибатида жиддий йўқотишларга дуч келиши кутилмоқда.

Бу ҳақда As нашри хабар қилди. Мадридликлар мавсум якунига қадар мухлисларни стадионга қайтармаса, тахминан 195 млн евро йўқотади. Жамоа раҳбарияти аллақачон инқирозга қарши режа ишлаб чиқишга улгурган.

"Реал Мадрид" учта асосий даромад манбайига эга: телевизион ҳуқуқлар, ҳомийлик тўловлари ва чипта сотуви. Клуб бюджети – 882 млн евро, шундан қарийб 625 млн евро телевидения ва ҳомийлардан келади.

"Реал" футболчилари клубга инқирозни енгиш учун кўмак беришмоқда. Ўйинчилар маошларининг пасайишига рози бўлгани туфайли мавсум охирида 50 млн евро тежаб қолинган эди. Бонуслардан воз кечилиши эвазига жамоа бюджетида яна 25 млн евро ушланиб қолди.

Бундан ташқари, "қироллик клуби" жорий трансфер ойнасидаги сотувлардан тахминан 100 млн евро ишлаб олган.

Айни пайтда Европанинг барча топ-клублари деярли шундай вазиятга дуч келишмоқда. Кичик жамоаларнинг ҳолати нисбатан осонроқ, чунки уларда телевизион ҳуқуқлардан олинган даромад ўйинчиларнинг маошини қоплашга етади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика