Latest news

20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  144 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  6 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  26 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  18 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  8 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  27 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  2

"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр News

"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр

Бу ҳақда Испаниянинг машҳур AS нашри хабар бермоқда.

Мадриднинг "Реал" клуби жорий ёзда жамоа сафини тарк этиши мумкин бўлган австриялик ҳимоячи Давид Алаба билан хайрлашиш ниятида. 

Манба маълумотига кўра, клуб бу қарор орқали маош фондини қисқартириш ва молиявий захираларни бўшатишни мақсад қилган. Аммо Алабанинг ўзи клубни тарк этиш ниятида эмас — у 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган шартномасини охиригача бажариб, келаси ёзда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига яхши спорт формасида етиб боришни хоҳламоқда.

Футболчининг келажагига доир якуний қарор унинг соғлиги ва тикланиш жараёнига боғлиқ бўлади. Маълумотларга кўра, июнь охирида олинган чап оёқ орқа мушакдаги жароҳат туфайли Алаба камида бир ой майдондан четда қолиши мумкин.

Айни вақтда Алаба Европадаги энг кўп маош олувчи ҳимоячилардан бири ҳисобланади — у ҳафтасига 415 минг евро (€1,88 млн ойлик, солиқлардан аввал йиллик €22,6 млн) маош олади. Мадрид клубида бу кўрсаткич бўйича ундан фақат Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор юқорида туришади.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил декабридан 2025 йил январигача Алаба тиззасидаги кесишган боғлам жароҳати ортидан тикланиш билан машғул бўлди. 2024 йил февралда у ён мушагидан жароҳат олди, апрелда эса менискдаги шикаст туфайли яна майдондан четлашди. Ўтган мавсумда Алаба барча мусобақаларда атиги 14 та ўйинда қатнашди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика