Latest news

13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  1 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  4 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  2 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  4 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  14 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  9 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1

"Реал" мутахассиси ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашди News

"Реал" мутахассиси ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашди

Мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш, ҳудудларда болалар ва ўсмирлар орасида футболни янада оммалаштириш борасида вилоятлар тўртта ҳудудга бўлинган ҳолда, ҳар бир ҳудуд учун бир нафардан хорижлик мутахассис жалб қилиниши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Мана шу мақсадда, сербиялик 56 ёшли мутахассис Завиша Милосавлевич айни пайтда юртимизда бўлиб турибди. Шунингдек, бугун болалар футболи бўйича яна бир мутахассис,  "Реал Мадрид" академиясида фаолият юритувчи испаниялик Кико Зунига Тошкентга етиб келди.

Кико Зунига Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашиб, мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш бўйича ўзининг дастурини тақдим этди.

ЎФФ раҳбарияти томонидан бу дастур ўрганиб чиқилиб, маъқул деб топилса, Кико Зунига билан ҳам шартнома имзоланади. Испаниялик мутахассис ҳудудлардаги болалар футболи мураббийлари билан учрашиш, у ердаги ҳолатни ўрганиш мақсадида, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларига ташриф буюриши режалаштирилган.

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика