"Реал" Модричга ўринбосар изламоқда
20 mar 2020 23:23
News
"Реал" Модричга ўринбосар изламоқда
"Қаймоқранглилар"нинг шорт-листидан 3 нафар футболчи ўрин эгаллаган.
AS хабарига кўра, Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти жамоани тарк этиши кутилаётган 34 ёшли Лука Модричга ўринбосар изалашни бошлаб юборди. "Қироллик клуби" мутасаддилари Кай Хавертц ("Байер"), Фабиан Руис ("Наполи") ва Поль Погба ("Манчестер Юнайтед") сингари футболчиларнинг эҳтимолий трансфер вариантини кўриб чиқишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мавсум якунида Модричнинг МЛС клубларидан бирига кўчиб ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, хорватиялик футболчи Испания Ла Лигасининг жорий мавсумида 22 ўйинда майдонга тушиб, 3 бор рақиблари дарвозасини ишғол қилди ва 5 марта жамоадошларини голли узатма билан таъминлади.
Link :
Source : AS
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Comments