"Реал" Модрич билан шартномани узайтириш устида ишламоқда
08 dec 2021 15:04
News
"Реал" Модрич билан шартномани узайтириш устида ишламоқда
"Реал" ярим ҳимоячи Лука Модрич билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда.
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "қироллик клуби" 36 ёшли хорватга 2023 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган янги битим таклиф этмоқчи.
Икки томон ҳам ҳамкорликни давом эттиришга тайёр ва келишувга эришишга яқинлар.
Модрич 2021/22 йилги мавсум жамоа сафида 17та ўйинда майдонга тушиб, 5та ассист қайд этди. 2012 йилнинг августидан бери Испанияда ўйнаётган хавбекнинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.
Link :
Source : twitter.com/FabrizioRomano
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Comments