Latest news

22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  0 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  4 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  2 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  49 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  2 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  5 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  23 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  2 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  3

"Реал Мадрид" янги посбони Андрей Лунин ҳақида News

"Реал Мадрид" янги посбони Андрей Лунин ҳақида

"Қироллик клуби" янги посбони ким у?

"Менинг севимли жамоам "Реал Мадрид". Албатта, қачондир имкон бўлиб, бу клуб таркибига ўтиш ва жамоа таркибида, ўша топ даражадаги ўйинларда иштирок этишни хоҳлардим", – деганди Лунин 2017 йил май ойида. 

Куни-кеча футболчи "Қироллик клуби" билан 6 йиллик шартномага имзолаганидан хабарингиз бор албатта. Трансфер нархи - 9 миллион евро деб баҳоланди. 

Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг нархи - 3.5 миллион.

Андрей Лунин Харьковдан 100 километр узоқликдаги Красноград шаҳрида таваллуд топган.

Харьковнинг "Металлист" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2015 йилда "Днепр" билан шартнома имзолайди ва биринчи мавсумни ёшлар жамоасида ўтказади. Асоссий жамоа таркибидаги дебютини 2016 йил октябрь ойида нишонлайди. Ўз имкониятидан унумли фойдаланган ёш посбон тезда Днепрнинг асосий посбонига айланади.

Украина U-17 ёшлар терма жамоаси таркибида ёшлар ўртасида Европа Чемпионати-2016 иштирокчиси ҳисобаланади. Лунин ўша мусобақада термасининг асосий дарвозабони бўлган. 2017 йилдан U-19 термасига чақирила бошлаган. 2017 йил 23 май куни Лунин илк бор мамлакат асосий терма жамоасига чақирув олади.

2017 йил июнь ойида дарвозабон Луганскнинг "Заря" жамоасига ўтади ва 2017/18-йилги мавсум якунларига кўра, клубнинг энг яхши футболчиси деб тан олинади.

Терма сафида дебют 2018 йилнинг 23 мартида Саудия Арабистонига қарши ўйинла (1:1) амалга ошди. Шу тариқа, Лунин Украина тарихида терма жамоа сафида майдонга тушган энг ёш дарвозабон бўлишига имкон берди. 

Лунин ажойиб реакция соҳиби ва муштлари билан ажойиб ҳаракат қилади, лекин доим ҳам тўпга чиқишда ишончли ҳар доим ҳам ишончли ҳаракат қилмайди – шу борада ёш Лунин ўз устида ҳали кўп ишлаши зарур. Аммо унинг энг асосий устун томони ва эътирофга сабаб бўлган жиҳат бу унинг совуққонлигидир.

Украина терма жамоаси тарихидаги энг ёш дарвозабон мавсумолди тайёргарликка "Реал" билан йўл олади, ана ўша ерда футболчининг кейинги тақдири аниқ бўлади. Хулен Лопетеги ёш футболчиларга эътибор беришни хуш кўради. Демак, ёш Андрейга ҳам имкон беришлари аниқ.


Нозима Зарипова таржима қилди

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика