Latest news

08:05Ўзбекистон МТЖ аъзоси муваффақиятли операция қилинди   0 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз ўз юришларини бошлайди  2 03:21ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Тоттенхэм"да ғалаба. "Ювентус" яна дуранг ўйнади  1 03:05ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни таслим этди. Диас четлатилди, Дембеле жароҳат олди  15 03:00ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди  166 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0 01:05ЕЧЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Наполи" ва "Айнтрахт" дуранг қайд этишди  6 01:04Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"  3 00:58U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар натижаси билан танишинг  0 00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  1 23:42Роналду Жаҳон чемпионитида ғалаба қозонишни орзу қилмаслигини айтди  14 23:31Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон футзал термаси Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди  0 23:17Ислом Исмоилов: "Эртанги ўйинга футболчилар 100% тайёр"  5 22:32Мбаппе пенальти тепиш имкониятини энди бошқаларга бермайди  6 21:52Пеп Гвардиола: "Франция ва Германияда ЕЧЛда ўйнайдиган жамоалар жума куни чемпионат ўйинларини ўтказишмоқда"  4

"Реал Мадрид" Холанд учун Азарни қурбон қилишга тайёр, белгиялик вингер "Челси"га қайтишни истайди News

"Реал Мадрид" Холанд учун Азарни қурбон қилишга тайёр, белгиялик вингер "Челси"га қайтишни истайди

Эден Азар "Челси"га қайтиши мумкин.

Инсайдер Хосе Феликс Диаснинг сўзларига кўра, бельгиялик футболчи Лондонга кўчиб ўтишдан манфаатдор. Журналист Рамон Альварес де Моннинг айтишича, "Реал" ва "Челси" аллақачон музокараларга киришган.

"Реал Мадрид" Холанд трансфери учун Азарни қурбон қилишга тайёр

• Азарнинг маошидан қутулиш Пересга Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холандни бир вақтнинг ўзида қўлга киритиш учун муҳим қадамдир. Эден солиқлардан ташқари йилига тахминан 15 миллион евро ишлаб олади, у Гарет Бэйл билан биргаликда "Реал"даги энг юқори маош соҳиби ҳисобланади. Иккаласи ҳам майдонда деярли кўринмайди, лекин Гарет билан вазият ҳал бўлди: мадридликлар футболчининг ёзда тугайдиган шартномасини узайтирмайди.

• Эден 2024 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган, бу эса жамоа учун муаммолардан биридир. "Реал Мадрид" Азарнинг нопрофессионаллиги ва доимий жароҳатларидан ҳафсаласи пир бўлди. Бельгиялик ўйинчи саломатлигида ҳам унчалик фойдаси тегишига ишонч йўқ: у Винисиусни таркибдан сиқиб чиқариб юборолмайди, ўнг қанотда эса Анчелотти Родриго ёки Асенсиони афзал кўради.

• Азар мураббий билан дўстона муносабатда эмас. Футболчи Анчелотти уни деярли майдонга туширмаётганидан жуда норози. 

• "Реал Мадрид" Эрлинг Холандни сотиб олмоқчи. Мбаппе билан битим имзоланиши билан боғлиқ вазият ижобий тус олаётгандек, норвегиялик форварднинг кўчиб ўтиши эса саволлар пайдо бўлмоқда. Германиянинг Bild нашри "Ман Сити" ушбу пойгада пешқадам, "Реал Мадрид" эса ундан ортда қолмоқда, деб ёзмоқда. Гап шундаки, "Реал" Мбаппенинг трансферини инобатга олган ҳолда, 2022 йилнинг ёзида Холандни сотиб олиш керакми ёки йўқми, бу ҳақда ҳали бир қарорга келгани йўқ.

Эрлинг "Реал Мадрид"га жуда қимматга тушади. Қўшимча тўловларнинг кўплиги туфайли аниқ рақамлар келтирилмаган, Холанднинг агенти Мино Райола ва отаси "ёғли" сумма сураши турган гап. Азарнинг маошидан халос бўлиш эса норвегиялик футболчи билан музокараларга киришишга йўл очади.

• "Реал" "Челси" ҳимоячиси Рис Жеймсга қизиқиш билдирмоқда, у назарий жиҳатдан Азар учун келишувнинг бир қисми бўлиши мумкин. Аммо 22 ёшли инглиз Тухель қўл остида жуда муҳим вазифани бажаради, шу боис бу келишувга рози бўлиш жуда қийин бўлади. Буни Флорентино Перес ҳам тушунади.

Нега айнан Челси?

• Футболчининг ўзи "Челси"га ўтишни талаб қилмоқда: Азар Тухель билан ишлашни хоҳлайди ва у ўз фаолиятини айнан қадрдон клубида қайта жонлантиришига ишонади. Қайтиш учун Эден маошининг катта қисмидан воз кечишга тайёр, футболчига бошқа жиддий даъвогарлар ҳам йўқ.

• "Челси" Азарни қайтаришга тайёр, фақат маошини сезиларли равишда қисқартиришга рози бўлса. Назарий жиҳатдан, Бэйлнинг "Тоттенхем"га ижарага берилиши сценарийси такрорланиши мумкин. 

• Marca хабарига кўра, бельгиялик футболчининг тўлиқ трансфери ҳали муҳокама қилинмаган. "Челси" узоқ муддатли шартномани тузмоқчи эмас. 

Азар билан боғлиқ муаммоларга қарамай, унинг қайтиши гўзал ҳикояга ўхшайди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика