"Реал Мадрид" ўз стадионида ўтадиган икки кунлик концертдан деярли 10 миллион евро ишлайди
31 may 01:12
News
"Реал Мадрид" ўз стадионида ўтадиган икки кунлик концертдан деярли 10 миллион евро ишлайди
"Қироллик клуби" футболга алоқаси бўлмаган фаолиятларда ҳам яхшигина пул ишламоқда.
"Реал Мадрид" клуби машҳур хонанда Тейлор Свифтнинг "Сантьяго Бернабеу"даги икки кунлик концертидан 9 млн евродан кўпроқ даромади кўради.
29 май куни "Реал"нинг уй стадионида қўшиқчининг Европа туридан ўрин олган илк концерти ўтказилди. Яна бир концерт эса 30 май кунига режалаштирилган.
Marca нашрининг хабар беришича, "Реал Мадрид" ушбу концертлардан тушган 70% фойдани ўзиники қилади. Иккала концертдан тушадиган фойда таҳминан 13 млн еврони ташкил қилади. Шу тариқа, "Реал" клуби ўз стадионида ўтган икки кунлик "томоша"дан 9.1 млн евро ишлайди.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments