Latest news

23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  24 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  17 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  377 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  22 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  36 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  12 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  28 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  407 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8

“Реал Мадрид“ иккита ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр News

“Реал Мадрид“ иккита ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр

“Реал Мадрид“ ёзда ҳимоя чизиғини кучайтиришни режа қилган.

“Реал“га янги мураббий бўлиши кутилаётган Хаби Алонсо клуб раҳбариятига “Борнмут“ марказий ҳимоячиси Дин Хёйсен ва “Бенфика“ чап қанот ҳимоячиси Альваро Каррерасни сотиб олиш истаги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Қироллик клуби“ номи кўрсатилган футболчиларни сотиб олиш учун 100 миллион евродан кўпроқ маблағ сарфлашга тайёр. “Борнмут“ вакилларининг таъкидлашича, Хёйсенга қизиқаётган жамоа унинг учун 58 миллион евро товон пули тўлайди. Ўз навбатида, Каррераснинг шартномасида 50 миллион еврога муддатидан олдин бекор қилиш банди ҳам мавжуд.

Жорий мавсумда Хёйсен барча турнирларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Каррерас барча мусобақаларда 48 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширган.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика