«Реал» Испания чемпионатида 900та ўйинда гол ўтказмади News

«Реал» Испания чемпионатида 900та ўйинда гол ўтказмади

Испания примеросининг 24-турида «Реал» сафарда «Эльче»ни мағлуб этди (2:0).
Шундай қилиб, Мадрид клуби Испания чемпионатлари тарихида 2672та ўйиндан 900тасида гол ўтказгани йўқ.

Бу кўрсаткич бўйича «Барселона» биринчи – 955та «қуруқ» ўйин. Кейинги ўринларда «Атлетико» (788), «Валенсия» (783) ва «Атлетик» (751) каби клублар бор.

Дарвозабонлар орасида «Реал» посбони рекордчи саналади. Икер Касильяс ҳисобида 171та «қуруқ» ўйин бор.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика