Latest news

21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  7 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  150 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  35 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  20 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  8 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  28 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6

"Реал" ҳужум чизиғида ажойиб ўйинчилар йиғилган" — Гвардиола News

"Реал" ҳужум чизиғида ажойиб ўйинчилар йиғилган" — Гвардиола

Хосеп Гвардиола "Реал" билан ўйиндан олдин матбуот анжуманида иштирок этди.

Хабарингиз бор, эртага Чемпионлар Лигасида мавсумининг энг қизиқарли ўйинларидан бири бўлиб ўтади. "Манчестер Сити" ўтиш босқичининг биринчи қисмида "Реал"ни қабул қилади. Манчестерликлар бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоасини қанчалик қийин ўйин кутаётганини тушуниб турибди.

"Реал" Ла Лигада биринчи ўринда ҳамда "Атлетико" ва "Барса" билан кураш олиб бормоқда. Уларни мағлуб этиш учун иккита яхши ўйин ўтказишимиз керак бўлади. Ҳа, бизга қуръа қийин келди. Аммо 24 жамоа ичида 22-ўринни эгаллаганингизда, тақдирдан илтифот кутиш қийин.

Жавоб ўйинини уйда, мухлисларинг кўз олдида ўтказиш ҳар доим ёқимли, бироқ биз бунга лойиқ бўлолмадик.

Албатта, биз аввалгидек барқарор ҳолатда эмасмиз. Лекин йиллар давомида жуда яхши тўп тепган футболчиларимга ишонаман.

Уларнинг ҳужум чизиғида ажойиб ўйинчилар йиғилган. Улар турлича – қисқа ва узун паслар билан ҳужумга ўтади. Биз ўз ўйинимиз ҳақида ўйлашимиз керак.

Агар биз ғалаба қозонсак, бу мавсумнинг қолган қисми учун катта туртки бўлиб хизмат қилади. Мен қандай ўйнашимиз кераклигини биламан... Биламан, йигитлар ҳам эртанги ўйинни интиқлик билан кутишмоқда", – деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" – "Реал" беллашуви 11 февралдан 12 февралга ўтар кечаси 01:00 да бошланади.

Аввалроқ "Манчестер Сити" "Байер" футболчилари учун 200 млн евро ҳозирлаб қўйгани маълум бўлган эди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика