"Реал" футболчиси ўзини изоляция қилади. У COVID-19 инфекциясини юқтирган бемор билан алоқа қилган
09 jul 2020 01:25
News
"Реал" футболчиси ўзини изоляция қилади. У COVID-19 инфекциясини юқтирган бемор билан алоқа қилган
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Лука Йович эҳтиёт чораси сифатида ўзини-ўзи яккалашга қарор қилди, дея хабар тарқатмоқда El Chiringuito TV.
Таъкидланишича, серб форварди коронавирус инфекцияси учун топширган тести ижобий натижа берган дўсти билан бевосита алоқада бўлган. Луканинг тест натижаси салбий чиққанига қарамай, у жамоадошларини хавф остига қўймоқчи эмас. Шу туфайли кейинги 14 кунни уйда ёғиз ўзи ўтказмоқчи.
Маълумот учун, Йович яқиндагина жароҳатидан фориғ бўлиб, сафга қайтган эди.
Link :
Source : El Chiringuito TV
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments