"Реал" энди Роналду учун "Ювентус"дан янада кўпроқ пул талаб қилмоқда
07 jul 2018 14:44
News
"Реал" энди Роналду учун "Ювентус"дан янада кўпроқ пул талаб қилмоқда
"Реал" президенти Флорентино Перес жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг "Ювентус"га ўтишга бўлган муносабатидан норози бўлди.
Мадрид клуби раҳбари футболчини 100 млн. еврога сотиш бўйича жентелменлик келишувидан воз кечди.
Маълумотларга кўра, энди Перес португалиялик учун 150 млн. евро талаб қилмоқда ва 130 млн. евродан кам бўлган таклифлар учун музокара ўтказишни истамаяпти. Шунга қарамасдан "Ювентус" Роналдуни ёзда сотиб олишга ишонмоқда.
Олдинроқ, Роналду "Ювентус"га ўтишга яқинлиги хабар берилган эди. Янгиликларда Турин клуби футболчини бугун, 7 июль куни таништириши маълум қилинган.
Link :
Source : La Stampa
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments