Latest news

01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  0 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47

"Реал" бир йилдан буён жарима зарбасидан гол ура олмаяпти News

"Реал" бир йилдан буён жарима зарбасидан гол ура олмаяпти

Ушбу статистика борасида "Реал"нинг омади чопмаяпти.

"Мадрид" Европа ТОП-чемпионатларида жарима зарбаларини голга айлантириш бўйича 35-ўринни эгаллаб турибди. Шу билан бирга биргина Месси "қаймоқранглилар"дан 2 марта кўпроқ имкониятга жарима зарбаси амалга ошириш имкониятига эга бўлди. "Барселона" 57 марта жаримадан зарба берди, табиийки уларнинг аксариятини Лео амалга оширган ва жамоа 8 бор бевосита жаримадан берилган зарба орқали гол уришга эришди.

Қизиқ жиҳати, "Реал"нинг жаримадан охирги голини Дани Себальос урган ва ўшандан буён ТОП-5 лигаларда 81 жамоа камида бир мартадан гол урди. Испан жамоалари орасида фақатгина "Уэска", "Осасуна", "Райо Вальекано", "Жирона" ва "Мальорка" мадридликлар каби гол уришни уддалай олишмаган. 

Қолганларга қараганда кўпроқ имкон Гарет Бэйлда бўлган. Фикримизча, жарима зарбалари сони бўйича етакчилар қаторида Каземирони кўриш бироз кутилмаган вазият.

Криштиану Роналду жамоани тарк этгунга қадар 33 бор жарима зарбаларидан гол уришга эришган. Лекин бунинг учун унга 444 марта имкон керак бўлган. 

Португалиялик кетганидан сўнг "Мадрид" фақатгина икки бор бевосита жарима зарбасини голга айлантира олган. Биттаси ўша эслаганимиз Себальосга тегишли бўлса, иккинчиси Иско - 2018 йил сентябрь ойида "Рома" дарвозасини ишғол қилганди. 

Ким билади дейсиз, бир йилдан буён бевосита жаримадан гол ура олмаётган "Мадрид" бугун Суперкубок финалида ўзи учун бу нохуш анъанага якун ясар.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика