"Реал" Бенземанинг жароҳатидан хавотирда эмас
24 nov 2022 18:29
News
"Реал" Бенземанинг жароҳатидан хавотирда эмас
"Реал" раҳбарияти ҳужумчи Карим Бенземанинг жароҳатидан хавотирда эмас, дея хабар берди испаниялик журналист Хорхе Пикон.
ЖЧ-2022 бошланишидан олдин 34 ёшли франциялик футболчи чап сонидан жароҳат олганди. У шу туфайли мусобақани ўтказиб юборяпти.
Манба берган хабарга кўра, Мадрид клуби футболчининг ЖЧ-2022дан кейин, 31 декабрь куни Испания чемпионати доирасидаги "Вальядолид"га қарши ўйинда иштирок этишига ишончи комил.
Бензема жорий мавсум "Реал" сафида барча мусобақаларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
03:00
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди 99
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Хетафе"га мағлуб бўлиб, чемпионлик пойгасида "Барселона"ни ўзидан узоқлаштирди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Роналду оиласи билан бирга Саудия Арабистонини тарк этди
Мухлислар ташрифи. Энг кам мухлис "Локомотив"да, энг кўпи эса...
Comments