«Реал» – «Барселона». Учрашувни Борбалан бошқаради
18 nov 2015 08:17
News
«Реал» – «Барселона». Учрашувни Борбалан бошқаради
Испания лигаси ҳакамлар қўмитаси 12-турдан ўрин олган «Реал» – «Барселона» учрашувига Давид Фернандес Борбалан бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳини тайинлади.
42 ёшли ҳакам учрашувни бошқариш учун энг асосий даъвогар эди, ҳакамлар қўмитаси Борбаланнинг жисмоний ҳолатини инобатга олиб айнан уни танлади.
«Эль Класико»ни Антонио Мигель Матеу Лаос ва Карлос Клос Гомес каби ҳакамлар ҳам бошқариши мумкин эди. Бу Борбалан учун учинчи класико бўлади. 2011 йил Испания Суперкубоги доирасидаги «Барселона» – «Реал» (3:2) ва ўша йилнинг декабрь ойида Испания чемпионати доирасидаги «Реал» – «Барселона» (1:3) ўйинларида ҳакамлик қилган.
«Реал» – «Барселона» учрашуви 21 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 22.15да бошланади.
Link :
Source : as.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Comments