Latest news

15:35"Манчестер Юнайтед" Гарначо ва Майнуни сотишга тайёр  0 15:02Араухонинг товон пули қанчалиги маълум бўлди  0 14:34Дэвиснинг агенти: "Реал" билан музокаралар олиб бордик"  0 14:04Ўзбекистон U-17 Осиё кубогига тайёргарлик доирасида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади ва 8 февралда Туркиядаги турнирга йўл олади  2 13:25Нико Гонсалес "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида нималар деди?  1 12:57Англиянинг тўртинчи дивизионида сўнгги ўринда бораётган клуб Жеррардни бош мураббий этиб тайинламоқчи  3 12:26ПСВ Маласиани "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олди  1 11:55Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси бугун Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади  0 11:29"Арсенал"нинг ёздаги иккита асосий трансфер мақсадлари маълум бўлди  2 11:07"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Раҳимов Иброҳим  0 10:47ОКМК иккинчи хориж йиғинини Анталияда давом эттиради  0 10:23Расман: Дилшод Жўраев, Ихтиёр Тошпўлатов, Жасур Азимов "Хоразм" футболчиси  3 09:37"Локомотив" Туркияга қандай таркиб билан йўл олди?  1 09:19Sofascore. "Пахтакор" футболчилари "Ал Гарафа" билан ўйинда неча баҳога лойиқ кўрилди?  16 08:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи ўз мамлакатида 2024 йилнинг энг яхшиси бўлди  1

"Реал" - "Атлетико" ва чемпионлар лигаси тарихидаги бошқа такрорий финаллар News

"Реал" - "Атлетико" ва чемпионлар лигаси тарихидаги бошқа такрорий финаллар

28 май куни "Реал" ҳамда "Атлетико" жамоалари ўртасида Европа чемпионлар лигасининг финал ўйини бўлиб ўтади.


Ёдингизда бўлса 2014 йили бўлиб ўтган финалда ҳам ҳудди мана шу икки жамоа финалгача етиб борган ва якунда "Реал" бош совринга эга чиққанди.

Бугун ЕЧЛ тарихида икки марта бўлиб ўтган шундай такрорий финаллар ҳақида маълумотлар берамиз.

1956 йилги Чемпионлар кубоги финалида "Реал" "Реймс"ни 4:3 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритган


"Реал" кетма-кет тўртинчи кубогини ютганида ҳам 1959 йил финалда "Реймс"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган


2009 йил. "Барселона" МЮдан 2:0 ҳисобида устун келган кеча


2011 йили "Уэмбли"да бўлиб ўтган финалда Месси бошчилигидаги "Барселона" яна ўша "Манчестер Юнайтед"ни тиз чўктиради, бу сафар 3:1 ҳисобида


2005 йил Истамбулда бўлиб ўтган "Ливерпуль" - "Милан" финали кўпчиликнинг ёдидан чиқмаган бўлса керак-а? Ўшанда инглизлар 0:3 ҳисобида ортда қолаётиб, ғалабани ўз томонларига оғдира олгандилар


2007 йили эса "Милан" 2 йил олдинги мағлубият учун ўч олади ва Филиппо Инзагининг дубли "Ливерпул"ни 2:1 ҳисобидаги мағлубиятини таъминлайди


1973 йил "Аякс" финалда "Ювентус"ни мағлубиятга учратиб, кубок соҳибига айланиши учун битта гол кифоя қилган


Анжело Перуццининг 1996 йили бўлиб ўтган "Ювентус" - "Аякс" финалида пенальтилар сериясидаги қайтарган тўплари туринликларга ғалаба келтирган


Анжело Сормани 1969 йилги "Милан" - "Аякс" (4:1) финалидан сўнг


1995 йилда эса Патрик Клювертнинг ўйин сўнггида киритган голи "Аякс"га "Милан" устидан ғалабани тақдим этган


1963 йил. "Милан" "Бенфика" устидан 2:1 ҳисобида устун келган


1990 йилдаги финалда яна "Бенфика" "Милан"га тўқнаш келган ва яна италияликлар ғолиб бўлганлар. Бу сафар Франк Райкаард жамоасининг ғалабасида катта роль ўйнаган


2014 йилнинг финали ҳам ҳали кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса керак. Ўшанда "Реал" футболчиси Серхио Рамос ўйин сўнггида ҳисобни тенглаштирган ва "қироллик клуби" қўшимча таймларда "Атлетико"дан 4:1 ҳисобида устун келган


2016 йил. 28 май. "Реал" - "Атлетико". Бу сафар қайси жамоа ғалаба қозонади? Зидан бошчилигидаги "қироллик клуби" ўз тарихидаги 11-совринни юта оладими ёки Симеоне шогирдлари икки йил олдинги мағлубият учун қасос оладиларми?


УЕФА расмий сайти асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика