Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

"Реал" - "Атлетико" учрашуви рақамларда News

"Реал" - "Атлетико" учрашуви рақамларда

Хабарингиз бор, кеча бўлиб ўтган Европа чемпионлар лигаси финалида “Реал” “Атлетико” устидан ғалаба қозониб, навбатдаги марта бош совринни қўлга киритди.
Қуйида финалга оид баъзи қизиқарли рақамларни келтириб ўтамиз.

-   Орадан 12 йил ўтиб “Реал” яна чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритди. Бу жамоанинг ўнинчи Кубоги бўлди.



-   Карло Анчелотти фаолияти мобайнида учинчи марта Кубокни ютди ва бу борада “Ливерпуль” афсонаси Боб Пэйслига етиб олди.

-   “Реал” ўйин давомида 63 фоиз тўп билан муомалада бўлди.

-   “Реал” тўп узатишларининг 84 фоизи тўғри бўлди, “Атлетико”да эса 66 фоиз.



-   Ўйинни кўриш мақсадида Испаниядан 70 минг мухлис Лиссабонга келди. Аслида “Эстадиу да Луш” стадиони 65 минг 376 кишига мўлжалланган бўлиб, ҳар иккала жамоа фанатларига 34 минг чипта ажратилганди.

-   Ўйиннинг 9-дақиқасида алмаштирилган Диеко Коста майдондалигида 6 бор тўпга тегишга улгурди.
 
-   Диего Годин Европа чемпионлар лигаси финалида гол урган биринчи уругвайлик бўлди.



-   Серхио Рамос ўзининг еттинчи ўйинида олтинчи голини урди.
 
-   Бу ўйинда тўпга энг кўп теккан футболчи Серхио Рамос бўлди. У 136 марта тўпга тегди. Қолаверса, Рамос энг кўп тўп узатишни амалга оширди - 102 марта.


 
-   Гарет Бэйл чемпионлар лигаси финалида гол урган биринчи уэльслик футболчи сифатида тарихга кирди.

-   Роналду ўйин давомида 9 марта рақиб дарвозаси томон зарба берди, шундан учтаси аниқ борди.


 
-   “Реал” таркибининг умумий нархи 521,9 миллион еврога баҳоланган

-   “Атлетико” таркибининг нархи эса 79,05 миллион евро. Бу ўтган йил биргина Гарет Бэйлга тўланган суммадан 20,95 миллионга кам деганидир.



-   “Реал” сафида энг қимматбаҳо футболчилар Роналду (94 миллион евро) билан Гарет Бэйл (100 миллион евро). “Атлетико”даги энг қимматбаҳо ўйинчилар эса Арда Туран билан Раул Гарсия. Уларнинг ҳар иккиси 13 миллион евродан туради.


Хориж сайтлари асосида Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика