Latest news

10:46"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" "Ювентус" футболчиси учун курашмоқчи  0 10:18Marca: ФИФА Винисиус ва Престианни воқеасидан кейин футболга янги қоида киритиши мумкин  3 09:49ФИФА Фаластинда футболни ривожлантириш учун катта миқдрода пул ажратади  3 09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  11 08:53"Ҳисобга қарамаймиз, асосийси барчага ўйин амалиёти бердик" - Вадим Абрамов Дубайдаги сўнгги ўйиндаги дуранг, сўнгги тайёргарлик ва Санчеснинг дебюти ҳақида  0 08:25"Андижон" 12 нафар футболчини Лига рўйхатидан ўтказди  3 07:57"Каттақўрғон" навбатдаги таржибали легионер билан келишувга эришди  3 07:30"Динамо" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 07:20Ўртоқлик ўйини. "Динамо" БАА йиғинидаги сўнгги ўйинида "Елимай" билан дуранг қайд этди  1 03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  1 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  4 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  5 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1

Р.Бердиев: “Гуруҳимиз - ғарбий минтақадаги энг кучли гуруҳ” News

Р.Бердиев: “Гуруҳимиз - ғарбий минтақадаги энг кучли гуруҳ”

“Ал Аҳли” – “Насаф” жамоалари учрашувидан олдинги ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва жамоа сардори Артур Геворкян иштирок этишди.

-Эртанги ўйин биз учун осон кечмайди, -дея сўз бошлади Рўзиқул Саъдуллаевич. – Чунки рақибимиз кучли ва тажрибали жамоа. Таркиби ҳам маҳоратли футболчилардан иборат. “Ал Аҳли” билан ўтган йили ҳам куч синашганмиз ва жамоанинг имкониятлари бизга яхши маълум. Қолаверса, жиддаликлар тажрибали мураббийга ҳам эга. Ўтган йили “Ал Аҳли”ни камида ярим финалга боришини кутгандим. Афсуски, улар 1/8 финалдаёқ мусобақа билан хайрлашишди. Ўтган йили Жиддада мағлуб бўлдик, Қаршида дуранг қайд этдик. Қаршидаги баҳсда яхши ўйин кўрсатсакда, ғалабага эриша олмагандик.

-Гуруҳ ҳақида фикрингиз? Қайси жамоаларни кейинги босқичга чиқиш имконияти юқори, деб баҳолайсиз?

-Фикримча, бизнинг гуруҳ ОЧЛдаги энг кучли гуруҳлардан бири. Ҳар бир клуб ўз мамлакатининг етакчи жамоаси ҳисобланади. Албатта биз ҳам ижобий натижа учун ҳаракат қиламиз. Бунинг учун ақлли ва тартибли ҳаракат қилишимиз лозим. Ушанда яхши натижага эришиш мумкин. Кейинги босқичга чиқишда ҳамма жамоанинг имконияти тенг. Буни ўтказиладиган ўйинлар кўрсатиб беради.

Артур Геворкян: -Эртанги ўйинга муносиб ҳозирлик кўрдик. Рақибимиз ўта жиддий. Дастлабки ўйиндаги ғалаба ҳар икки томон учун ҳам муҳим. Шу боис сафардан фақат ижобий натижа билан қайтиш илинжида тўп тепамиз.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика