Latest news

14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  9 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  17 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  9 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  5 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  22 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4

Райола Погба учун "Реал" ва "Барселона" ўртасида аукцион уюштирмоқчи News

Райола Погба учун "Реал" ва "Барселона" ўртасида аукцион уюштирмоқчи

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

МЮнинг 28 ёшли футболчи билан келишувни узайтириш истагига қарамай, Полнинг ўзи ва агенти клубни ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда "El Nacional" нашри хабар берди.

Мино Райола кейинги мавсум Погба охирги катта шартномага эга бўлиши мумкинлигини тушуниб турибди. Ва бу катта келишув агентга яхшигина комиссия пули келтиради. Француз футболчисига ЛаЛигага ўтиш қизиқроқ.

Райола "Реал" ва "Барселона" ўртасида аукцион уюштирмоқчи. Бундан мақсад эса ўзига каттароқ миқдорда пул ундириш.

Ҳозир "Реал" Погба учун курашда фаворит сифатида қаралмоқда, лекин Райола ўйинчини "Барса"да кўрмоқчи бўлаётган Лапорта ("Барселона" президенти) билан ҳам гаплашишда давом этяпти.


Маълумот учун, Погба жорий мавсум АПЛнинг 6 ўйинида 7та голли пас берди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика