Latest news

15:58Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  0 15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  0 15:05"Акрон" — "Ахмат". Таркиблар маълум  2 15:00"Пахтакор" футболчилари Эл Классикода қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди, Сергеевдан антиқа жавоб  7 14:47"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  3 14:41Носир Абдусаломов: "Қаршига қуруқ қўл билан қайтиб кетиш учун бормаган эдик"  1 14:25"Қўқон-1912" ва ОКМК ўртасида тўртта гол урилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:57"Реал" "Милан" ва Франция терма жамоаси юлдузининг трансфери учун дастлабки қадамларни ташлади  2 13:21Авазбек Ўлмасалиев: "Автогол? Ўзимизга эмас фақат "Қўқон-1912"га урганимда ундан ҳам зўр бўларди"  0 13:01Анчелоттининг ўғли бош мураббий бўлиши мумкин  1 12:43Игорь Сергеев: "Бухороликларга тушкунликка тушмасликларини тилайман. Буни ҳаёт, буни футбол дейдилар"  2 12:26Владимир Назаров: "Голли узатма амалга ошириш ёқимли. Лекин бу кўрсатмаларнинг бир бўлаги эди"  0 12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  2 11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  5 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0

Райола Доннарумма ҳақида: "Ҳамон "Милан" мухлисларидан узр сўрашларини кутаяпман" News

Райола Доннарумма ҳақида: "Ҳамон "Милан" мухлисларидан узр сўрашларини кутаяпман"

"Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ва ҳужумчиси Златан Ибрагимовичнинг агенти Мино Райола А Серия 21-тури доирасида "Брешиа" устидан қозонилган ғалаба (1:0)дан кейин "Милан"даги ҳолат ҳақида гапирди.

"Ибрагимовичнинг қайтиши? У жамоа учун энг яхши бўлган ишларни қилишга ҳаракат қилмоқда. Умид қиламан, унинг фаолияти ҳеч қачон якунланмайди. Агар бу қачондир рўй берса ҳам, у Европанинг энг зўр жамоаларидан бирида фаолиятини тугатади.

Менга "Милан" лойиҳаси ёқмайди. Чунки, бу бутун дунё биладиган "Милан" деб ўйламайман. Ва бу Мальдини ва Бобан (клуб бошқарувчилари) орзу қилган клуб деб ўйламайман. Катта эҳтимол, "Хедж фонд Elliott" ("Милан" хўжайинлари) ҳам худди шундай фикрда. Мен улар билан ҳеч қачон гаплашмаганман. Лекин, улар "Милан"ни айнан шундай кўришаётган бўлишса, унда уларга клубни сотиб оладиган мижоз топишларини маслаҳат бераман.

Доннарумма? Ҳамон мени айблаган ва менга таҳдид қилган мухлислардан узр сўрашларини кутаяпман. Жанлуижининг шартномаси яна 2 йил амалда бўлади. Мен уни кетиши билан боғлиқ ҳеч қандай маш-маша яратмоқчи эмасман", - дея Райоланинг сўзларини келтирди "Sport Italia".



А Серия 21-тури доирасида "Брешиа" билан баҳс (1:0)да 7та сейвни амалга оширди ва дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Бу 20 ёшли кипер учун жорий мавсумдаги саккизинчи қуруқ ўйин.

"Милан" А Серияда 31 очко билан 6-поғонада бормоқда.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика