Latest news

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  3 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  3 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

Равшан Усмонхўжаев вафот этди News

Равшан Усмонхўжаев вафот этди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Футболни ривожлантириш бошқармаси мутахассиси Равшан Усмонхўжаев 65 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Р. Усмонхўжаев 1948 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Меҳнат фаолиятини 1965 йилда Тошкент марказий телеграфида бошлаган Р. Усмонхўжаев кейинчалик нашриётда ходим, идораларда ҳайдовчи бўлиб, ҳарбий хизматда бўлган, Тошкент халқ хўжалиги институтига ўқишга кирган.

1975-1980 йилларда Тошкент шаҳри Октябрь туманида спорт бўйича инструктор-методист сифатида ишлаган Р. Усмонхўжаев 1980-1987 йилларда Тошкент вилояти «Спартак кўнгиллилар спорт жамиятининг болалар ва ўсмирлар спорт мактабида футбол мураббийи, Ўзбекистон кўнгиллар спорт жамиятида бош мураббий сифатида ишлаган.

1988-1989 йилларда Ўзбекистон касаба уюшмалари спорт жамиятида катта мураббий, «Пахтакор» болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мураббий, 1989-1990 йилларда Тошкент касаба уюшмалари спорт жамиятида катта инструктор, бўлим бошлиғи сифатида ишлаган. 1991-1992 йилларда Ўзбекистон Биринчи Лигасидаги «Диёнат» жамоасига бош мураббий бўлган.

1993-1994 йилларда «Меҳр-шафқат, соғломлаштириш, спорт» жамғармаси ижрочи директори, 1994-1996 йилларда эса «Чеҳра» аёллар футбол клуби ва футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш олиб борган. 1997 йил «Баҳо» жамоасига бош мураббийлик қилган Р. Усмонхўжаев 1998 йил Бухоронинг «Нурафшон» клубида жамоа бошлиғи сифатида ишлаган.

Р. Усмонхўжаев 1999-2000 йилларда «Самарқанд-Динамо» клубида жамоа бошлиғи, 2002-2007 йилларда «Локомотив» футбол клубида техник директор, 2007-2009 йилларда Тошкентнинг «Спартак» жамоасида спорт директори, 2010 йили «Дўрмон-Спорт» жамоасида спорт директори сифатида ишлаган. Орада маълум муддат (2001-2002 йиллар) Ўзбекистон Аёллар терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш олиб борган.

Р. Усмонхўжаев 2011 йилдан Ўзбекистон Футбол Федерациясида меҳнат қилиб келаётган эди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Равшан Усмонхўжаевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлигини билдиради.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика