Latest news

08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  1 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  7 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  101 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  6 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  12 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  6 22:10ФИНАЛгача...  18 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  1 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  9

Равшан Мирзакаримов: "Пенальти бўйича ҳакамга эътирозимиз бор" News

Равшан Мирзакаримов: "Пенальти бўйича ҳакамга эътирозимиз бор"

А Про-Лига 8-туридан ўрин олган “Истиқлол”- “Ифтихор” (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар вакили Равшан Мирзакаримов қуйидагича фикрларни билдирди.

Бугун Фарғона вилояти дербисига гувоҳ бўлдик. Биласизлар, дерби мақомидаги ўйинлар ҳар доим қийин кечган. Бугун биз А ПРО-Лига пешқадамларидан бирига қарши учрашув ўтказдик. Жамоамиз йигитларига миннатдорчилик билдираман, бугун улар кучли рақибга қарши муносиб ўйин намойиш этишди, айтиш мумкин бўлса ғалабага тенг ўйин ўтказишди. Сўнги дақиқаларда жамоамизда гол киритиш учун имкониятлар юзага келганди, озгина омад етишмади. Агар ўша вазиятлардан гол киритганимизда, балки ғалаба қозониб кетишимиз ҳам мумкин эди.

Афсуски, ҳакамлар ҳақида гапиришга мажбур бўлмоқдамиз. Дарвозамиз томон белгиланган пенальти учрашув натижасига таъсирини кўрсатди. Бизда бугунги учрашувдаги ҳакамлик учун эътироз бор - дейди Равшан Мирзакаримов.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика