Latest news

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  8 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон U-23 термасига номзодларни кўриб чиқди News

Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон U-23 термасига номзодларни кўриб чиқди

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 2018 йилнинг 9–27 январь кунлари Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.

Бўлажак мусобақага сифатли тайёрланиш мақсадида 16–17 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғини ташкил этилди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси мураббийлар кегаши тавсиясига кўра, ўқув-машғулотлар йиғинига Олий лиганинг 7 клубидан 23 нафар футболчи жалб қилинди. Ўзбекистон U-23 термаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров икки кун давомида жамоага номзод футболчилар имконияти билан танишиб чиқди.

«Йиғин давомида биз иккита жисмоний ва иккита назарий машғулотлар ўтказдик. Шунингдек, битта назорат ўйини ҳам ташкил қилдик. Бундан ташқари, назорат-илмий гуруҳ мутахассислари томонидан футболчиларнинг функционал тайёргарлиги текширилди», – деди Равшан Ҳайдаров ЎФФ матбуот хизматига.  Жисмоний машғулотлар ва назорат ўйини вақтида қатор футболчилар ўзини яхши томондан кўрсатиб, келажакда Ўзбекистон U-23 термасига номзод бўлиш учун рақобатни кучайтирди.

Назорат ўйини ва тест натижалари асосида ўтказилган видео-материаллар таҳлилидан сўнг мураббийлар штаби ҳамда назорат-илмий гуруҳ томонида футболчиларнинг кучли ва заиф томонлари аниқланди ҳамда футболчиларнинг функционал тайёргарлиги ва индивидуал сифатини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.  Ўқув-машғулотлар йиғини юқори даражаа ташкил этилган бўлиб, машғулотлар ва назорат ўйинини ўтказиб учун барча шароитлар яратилди».

Қуйида икки кунлик ўқув-машғулотлар йиғинида иштирок этган футболчилар рўйхати келтирилган:

Дарвозабонлар:
Раҳим Давронов («Машъал»), Низом Зиёвутдинов («Олмалиқ»), Шохжаҳон Насимов («Бухоро»);

Ҳимоячилар: Шерзод Насруллаев («Насаф»), Ғолиб Ғайбуллаев («Насаф»), Илҳом Алижонов («Насаф»), Сергей Прохоров («Локомотив»), Ойбек Рустамов («Қўқон-1912»), Нодир Йўлдошев («Пахтакор»), Аваз Маматхўжаев («Қўқон-1912»);

Ярим ҳимоячилар: Фарруҳ Икромов («Бунёдкор»), Мухаммаданас Ҳасанов («Қўқон-1912»), Бобур Давлатов («Локомотив»), Ислом Рашидхонов («Насаф»), Азиз Оманов («Локомотив»), Даврон Умиров («Бунёдкор»), Жаҳонгир Аҳмадов («Пахтакор»), Собит Синдоров («Пахтакор»), Абдулла Абдуллаев («Бунёдкор»);

Ҳужумчилар: Тимур Усмонов («Локомотив»), Акобир Тўраев («Бухоро»), Муҳаммад Султонов («Металлург»).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 2018 йилнинг 9–27 январь кунлари Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади. Осиё чемпионатига саралаш босқичи доирасида Равшан Ҳайдаров шогирдлари Непал, Ливан ва БАА термаларини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлганди.


Rating: -65   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика