Latest news

15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  0 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  66 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2

Равшан Ҳайдаров: Мьянма ёшлар терма жамоаси ўз вақтида ЖЧда иштирок этган News

Равшан Ҳайдаров: Мьянма ёшлар терма жамоаси ўз вақтида ЖЧда иштирок этган

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Таиландда ўтаётган "М-150 Cup" мусобақаси доирасида Мьянма ва Вьетнам ёшлар терма жамоаларига қарши кечадиган ўйинлар олдидан ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этди.

"Мьянма ёшлар терма жамоаси ўз вақтида ҳозирги мураббий билан жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиб, Янги Зеландиядаги мундиалда иштирок этган эди. Ўйлайманки, ўтган вақт давомида бу футболчилар ўсиб, яхши футболчига айланган бўлиши керак.

Яқин ўртада Мьянма ёшлар терма жамоасининг ўйинини кўрмаганман, аммо айнан шу футболчилар Мьянма футболи келажаги бўлишига ишонаман.

Вьетнам терма жамоасига келадиган бўлсак, уларда ҳам ҳозир футболда ривожланиш ва ўсиш даври бўлмоқда. Вьетнамликлар Осиё чемпионати саралашидан муваффақиятли ўтгани ҳам фикримни исботлайди. Бизни бу рақибларга қарши жуда қизиқарли ўйинлар кутиб турибди", - дейди Равшан Ҳайдаров.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақадаги дастлабки ўйинни эртага 11 декабрь куни Мьянма терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

9 декабрь куни бўлиб ўтган дастлабки тур ўйинида Вьетнам ёшлар терма жамоаси Мьянма устидан йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

М-150 CUP-2017
"В" гуруҳи, 1-тур
Вьетнам U-23 - Мьянма U-23 - 4:0
Голлар:
Нгуен Куанг Хай 12, Нгуен Куанг Хай 27, Пхан ван Лонг 63, Нгуен Сонг Пхуонг 69
Вьетнам: Буи Тиен Дунг, Доан ван Хау, Луонг Хуан Труонг (с), Пхам Дус Ху, Нгуен ван Тоан, Нгуен Сонг Пхуонг, До Дуй Ман, А Хоанг, Ву ван Тхан, Нгуен Куанг Хай, Тран Динх Тронг
Мьянма: Санн Сат, Нан Вай, Нтике Аунг, Сое Мое Кяв, Нлаинг Бо Бо, Йан Паинг Сое, Вин Наинг Тун, Мг Лвин, Йан Наинг, Си Тху Аунг (с), Лвин Мое Аунг


Rating: -27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика