Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз" News

Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси июль ойидаги йиғинга киришганидан хабарингиз бор.

Терма жамоа бош мураббий Равшан Ҳайдаров олдинда кутаётган Мираброр Усмонов хотира турнири ва футболчиларнинг ҳолати бўйича гапирди.

– Равшан Акмалович, мазкур йиғин қандай ташкил этиляпти?
– Июль ойидаги йиғинимизни Мираброр Усмонов хотира турнири билан мувофиқлаштириб ўтказиш имконияти бор. Бу Осиё Кубоги саралаш баҳсларига тайёргарлик жараёнининг навбатдаги босқичи бўлади. Турнир орқали жамоамизнинг ҳозирги даражасини баҳолаймиз.

– Суперлигада танаффус. Футболчилар клубларга нисбатан эртароқ йиғилди. Бу жисмоний ҳолатга таъсир қилмайдими?
– Буни ҳам ҳисобга олдик. Футболчилар дамдан сўнг машғулотларга қайтди. Клублардаги ишни бу ерда ҳам давом эттирамиз. Ҳозир тайёргарлик ҳафталик цикл асосида кетяпти. Бир ҳафтадан сўнг Япония, яна бир ҳафтадан кейин Саудия Арабистонига қарши ўйнаймиз. Барчаси режа асосида.

– Саудия Арабистони ва Япония ҳақида нима дейиш мумкин?
– Жуда кучли рақиблар. Саудия 2003–2004 йилги таркиб билан кўп яхши турнирларда қатнашмоқда. Улар устида таҳлил ва ўрганиш олиб бормоқдамиз. Япония эса доим жиддий рақиб бўлган. Бундай ўйинлар орқали ўз имкониятимизни синаймиз.

– Турнир ўз майдонимизда бўлиб ўтади. Мусобақа ғолиблиги учун ҳаракат қилишимиз табиий...
– Албатта. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Турнирга қизиқиш юқори. Мухлислар учун Мираброр Усмонов хотирасини ёдга олиш ҳам муҳим. Бу мусобақа анъанавий тусга эга бўлди. Аввалги йилларда бошқа ёш тоифасидаги терма жамоалар қатнашганди. Навбат бизга келди. Биз эса ғалаба учун максимал ҳаракат қиламиз.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика