Latest news

16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  2 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  3 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2

Равшан Ҳайдаров: "Ҳозирги кунда энг яхшилар таркибдан ўрин олган" News

Равшан Ҳайдаров: "Ҳозирги кунда энг яхшилар таркибдан ўрин олган"

Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров саралаш турнири стартидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди ва ОАВ ходимлари саволларига жавоб берди.

"Аввало, ушбу турнир ташкилотчиларига ҳамда Осиё Футбол Конфедерациясига мазкур саралаш турнирини юқори савияда ташкил этишга шароит яратиб берганликлари ЎФФ ҳамда шахсан ўзим номимдан миннатдорчилик билдираман. Терма жамоалар учун яхши шароитлар яратилган", - дейди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

"Биз ҳам ўз навбатида турнирга яхши мақсад ва вазифаларни кўзлаган ҳолда ташриф буюрдик. Гуруҳдаги барча жамоаларга омад тилайман. Ўйлайманки, турнирга етарлича ва яхши шароитда тайёргарлик кўрдик. Бугунги кунда терма жамоага машғулотларда ва турнирлар давомида ўзларини кўрсатган ва ҳар жиҳатдан терма жамоага муносиб футболчилар жалб этилган."

"U-22 терма жамоаси бу миллий терма жамоадан кейинги иккинчи жамоа. Бутун дунёда шундай. Шунинг учун бу терма жамоага ҳам эътибор катта. Ушбу турнир футболчиларга ўзларини кўрсатишлари учун яшигина имконият. Улар айнан шундай турнирлар ва юқори савиядаги рақибларга қарши ўйинлардан кейин тажриба тўплашлари ва ўсишлари мумкин. Ушбу турнир ҳам футболчиларга ажойиб имконият. Бу улар учун Осиё чемпионати мусобақаси трамплин вазифасини ўташи мумкин. Биз ҳам миллий терма жамоага муносиб футболчиларни етиштириб беришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз", - дейди Ҳайдаров.


Rating: -36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика