Latest news

04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  0 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   4 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  8 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  56 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0

Равшан Ҳайдаров: "Бу ғалаба билан ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ" News

Равшан Ҳайдаров: "Бу ғалаба билан ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ"

U-20 Осиё кубоги 1-тури доирасидаги Ўзбекистон – Сурия (2:0) учрашувидан кейин Ўзбекистон U-20 термаси устози Равшан Ҳайдаров матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида 

- Аввало, футбол байрамини чиройли бошлаб олганимиз билан табриклайман! Айниқса, мухлисларимизни алоҳида эътироф этган бўлардим. Уларга ғалаба тақдим этганимиздан хурсандмиз. Ўйин қийин кечишини билар эдик. Сўнгги нуқтани қўйишда ишлашимиз кераклиги кўриниб турибди. Ўйлайманки, стандарт орқали голлар уриб, ҳақли ғалабага эришдик.

- Футболчиларнинг олдинги чизиқдаги палапартишликлари, ҳужумдаги нўноқликлар биринчи ўйин босими билан боғлиқми?

- Босим, ҳаяжон бўладиган нарса. Ўйинчиларимиз ўйинни боғлашда, ҳужумни якунлашда қийналишгани иштиёқ ҳаддан ташқари кўплиги билан боғлиқ. Ҳужумга нуқта қўйишда қийинчиликка дуч келдик, совуққонлик етишмади. Бу ёшда бундай ҳолатлар учраб туради. Ҳимоядан чиқишда, марказда ҳаммаси меъёрида кечди. Стандартлар эса олдинги чизиқдаги ҳаракатлар маҳсули.

- Умарали Раҳмоналиев илк тур бўлгани боис ҳаяжонланиб ўйнадими?

- Нафақат Умаралида, ҳаммада бўлди. Сурия яккакурашларда бақувват жамоа. Бу кўриниб турибди. Умуман олганда, йигитларимизга раҳмат. Ўйлайманки, ўз савияларини намойиш этиб, чиройли ўйин кўрсатишди.

- Аббос Файзуллаевнинг алмаштирилмагани, яъни ўйин охирида алмаштирилиши унинг ўрнини босадиган футболчи топилмаганиданми?

- Аббос жисмонан тайёр. Охирида чарчаб қолгани кўринди. Алмаштириш режамиз бор эди.  Ҳисоб ишончли кўринишга келгандан кейин, вақти келган пайтда алмаштирдим. Захирада ўйинни кучайтирадиган футболчиларимиз бор, албатта. Аббос керак пайтда югурмасдан ҳам, бехато ва керакли пасларни бера олади. Захирамизда кучайтириши мумкин бўлган ўйинчилар бор. Барибир биринчи баҳсда киришиб кетиш қийин. Шуларни ҳисобга олган ҳолда ўйиннинг охиригача ушлаб турдим. Кўп югурмаса ҳам? тўғри пас бериш қобилияти бор. Бугун ҳам жуда яхши ўйин кўрсатди.

- Йигитларимиз олган сариқ карточкалар даврозамиздан анча узоқда кузатилди. Ҳуштак чалингач, тўпни ўзлари билан бирга олиб кетишяпти, яхшики, ҳакам буни пайқамади...

- Иккала карточка ҳам сиз айтгандек, иштиёқ баландлиги туфайли юзага келди. 2-таймда Сурияни прессинг остида ушлаб туришни режалаштиргандик. Йигитларга ўйиндан олдин ҳам, ўйин давомида ҳам бундай ҳолатларга йўл қўймасликни таъкидладик. Бу ўйиннинг бир қисми. Йигитлар ҳам буни тушунишади деб ўйлайман. Мухлислар жуда кўп эди, йигитлар бундай атмосферада ҳали ўйин ўтказишмаган, шу ҳам сабаб бўлиши мумкин. 

Муҳими, уч очкони қўлга киритдик. Ҳозирданоқ кейинги турларга ҳозирлик кўришни бошлаймиз. Жисмоний ҳолатни тўғрилаш устида иш олиб борамиз. Биз учун ҳар бир ўйин муҳим аҳамият касб этади. Бу ғалаба билан ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика