Latest news

22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  0 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  71 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  11 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  6 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  6 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  9 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2 16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  16 15:25"Ливерпуль" Конате билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда  3 14:55Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин  8

Равшан Ҳайдаров: «Таиланд билан ўйинга тайёргарлик ҳозирданоқ бошланди» News

Равшан Ҳайдаров: «Таиланд билан ўйинга тайёргарлик ҳозирданоқ бошланди»

Ўзбекистон ва Австралия ёшлар терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Равшан Ҳайдаров дастлабки вазифа бажарилганини таъкидлади.
«Учрашувда дуранг қайд этиб бўлса ҳам, олдимизга қўйилган минимум вазифани бажардик», - дейди Ҳайдаров ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Равшан Ҳайдаров шунингдек, чорак финалда терма жамоа фақат ғалаба учун ўйнашини айтиб ўтди: «Бизнинг вазифамиз уч босқичдан иборат эди. Дастлабкисини уддаладик. Кейинги ўйинда эса ўртага жаҳон чемпионати йўлланмаси тикилган. Шундай экан рақиб ким бўлишидан қатъий назар фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Бугунги учрашувда қўлга киритилган дуранг йигитларнинг ўзига бўлган ишончини янада орттирди, кучига куч қўшди. Таиланд билан ўйинга тайёргарлик ҳозирданоқ бошланди. Ўйин қадри жуда баланд, ахир, ким жаҳон чемпионатига боришги истамайди», - дейди Ҳайдаров.

Эслатиб ўтамиз, U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати 3-турида Ўзбекистон Австралия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва тўплар нисбатига кўра гуруҳда иккинчи ўрин билан чоарк финалга йўл олди. Чорак финалда эса «А» гуруҳи ғолиби - Таиланд терма жамоаси Ҳайдаров шогирдларига рақиблик қилади. Ушбу учрашув 17 октябрь куни Янгон шаҳрида ўтказилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика