Latest news

17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  0 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  0 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  2 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  7 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  4 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12

Равшан Ҳайдаров: "Шундай ажойиб ўйинни мухлислар кўрмагани ачинарли" News

Равшан Ҳайдаров: "Шундай ажойиб ўйинни мухлислар кўрмагани ачинарли"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали дастлабки учрашуви доирасидаги "Динамо" - "Металлург" (3:3) ўйинидан сўнг майдон эгалари бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.
"Ўйин жуда қизиқарли ўтди. Афсуски мана шундай ажойиб баҳсни мухлислар кўра олишмади", - деб гап бошлади Ҳайдаров.

"Лекин ҳар иккала жамоа футболчилари очиқ футбол намойиш этишди. Ёш шогирдларимнинг хатолари оқибатида бугун ғалаба қозона олмадик. Дастлаб иккита гол ўтказиб юбордик, сўнгра ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Лекин барибир ғалабани сақлаб қололмадик".

"Бугунги баҳсда бир қатор асосий футболчиларим ўйнашмади. Маматказин, Бобожонов жароҳат туфайли бугун майдонга тушишмади. Ўйлайманки, бугунги баҳсда Абдусалимов ва Азимов ўзидан ёмон таассурот қолдиришмади. Бироқ тажрибалари камлиги туфайли гол ўтказиб юбордик".

"Кейинги ўйиндан олдин имкониятларимиз мутлақо тенг. Бекободда ҳам шундай ўйин намойиш этиш мумкин. Шу боис ҳозирча ҳеч бир жамоада устунлик йўқ".

"Бугун ўйин мухлисларсиз ўтгани албатта таъсир қилди. Футболчиларнинг руҳиятига таъсир қилди. Айниқса мезбон жамоа учун қийин. Сабаби бундан олдинги ўйинларда футболчиларим мухлислар далдасига ўрганиб қолганди".

Беҳбуд Эркинов ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика