Latest news

17:53Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Таркиблар эълон қилинди  0 17:39Суперлига. "Шўртан" "Бунёдкор"ни Тошкентда ютмаган  0 17:15"Реал" Родригога ўринбосар топиб қўйди  2 16:52"Одатда майдон ўзига келиши учун 6-8 ҳафта керак бўлади. Билим бўлмаса, бир зумда майдонни "ўлдириб қўйиш" мумкин" — агроном  6 16:32Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро". Превью  2 16:16Концертдан кейинги "Бунёдкор"  16 16:04Суперлига. 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6 15:50Арда Гюлер Женнифер Лопезнинг концертига ташриф буюрди, Антуан Гризманн касбини ўзгартиради. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  8 15:30Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Превью  2 15:07"Қизилқум" собиқ футболчиси Сербия клубига қайтди  0 14:40"Челси" асосий ҳимоячиси машғулот вақтида жароҳат орттириб олди  4 14:12Россия октябрь ойида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди  1 13:42"Тоттенхэм" асосий ярим ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди  0 13:14Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди  0 12:45Жоан Гарсия — Марк-Андре тер Штеген даврига якун ясаб бериши кутилаётган дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз  1

Равшан Ҳайдаров: "Олдимизга қўйилган вазифа бажарилди" News

Равшан Ҳайдаров: "Олдимизга қўйилган вазифа бажарилди"

Бугун бўлиб ўтган "Динамо" - "Нефтчи" (2:0) учрашувидан сўнг "Динамо" жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этиб саволларга жавоб бериб ўтди.
"Бугун чемпионатни якуний учрашуви ва буни ўз майдонимизда ўтказдик. Турнир жадвалида ёнма-ён бораётган "Нефтчи"га қарши учрашув ўта қийин бўлди. Икки жамоа ҳам ҳеч бўлмаса охирги турда ўз ўрнини яхшилаш учун ҳаракат қилаётган эди. Биз ҳар доим имкон қадар юқорироқ кўтарилишни мақсад қилдик ва шунинг учун ғалаба бизга бундай имкониятни берар эди. Футболчилар бугун мавсумдаги энг  яхши ўйинини кўрсатишди".

"Биринчи бўлим ҳақида гапирадиган бўлсак бизга биринчи бўлимда киритилган гол катта аҳамиятли бўлди. Иккинчи бўлимда эса қарши ҳужумда ўйнаб стандартдан ҳисобни оширишга эришдик. Бу ғалабани мухлисларга бағишлаймиз. "Динамо" ўз бошидан қийин вазиятларни ўтказди ва мана мавсум охирида яхшилик билан якунланди. Олдимизга қўйилган вазифани бажардик. " - дея ўз фикрларини билдириб ўтади Равшан Ҳайдаров

Эслатма: Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Амет Мемет иштирок этиши керак эди, лекин меҳмонлар бош мураббийи матбуот анжуманига киришни истамади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика