Latest news

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  50 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  10 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  33 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

Равшан Ҳайдаров: "Маҳорат бобида "Бунёдкор" устунлик қилди" News

Равшан Ҳайдаров: "Маҳорат бобида "Бунёдкор" устунлик қилди"

"Динамо" - "Бунёдкор" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Учрашувга тайёргарлик жараёни кўнгилгидек ўтгани йўқ. Сабаби ўтган турда, "Сўғдиёна" билан бўлган ўйинда кескин ўтиб бир қатор футболчиларимиз жароҳат олишганди. Шу боис ҳам мияси чайқалган Ғулом Ўрунов бугун ўйнай олмади.

Мухлисларни хурсанд қилиш истаги билан майдонга тушгандик. Маҳорат бобида "Бунёдкор" устунлик қилди. Лекин вақти-вақти билан чиройли ўйин кўрсата олдик. Бобожоновнинг зарбасидан сўнг рақиб посбони яхши ҳаракат қилди. Биз боримизни бердик. Вазиятга реал қараш керак. "Қалдирғочлар" сафида кўплаб етакчи футболчилар бор. Уларда захирадан тушган футболчилар ўйинни кучайтиришди. Бизда эса захирамиз бироз қисқа бўлгани панд берди. Шотурсунов, Ўрунов ўйнай олишмади. Бугун майдон марказида ўйинни бошқара оладиган футболчи етишмади.

Зайниддин Тожиев ва Асрор Алиқуловнинг тезлигига эмас, уларнинг тажрибасига таянмоқдамиз. Яқин орада уларнинг ўрнига ёш футболчилар чиқишади. Бу икки футболчи жамоага катта фойда келтирмоқда", - дейди Равшан Ҳайдаров.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика