Latest news

08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  1 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  2 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  1 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  2 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  2 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  3 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  3 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  20 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  2

Равшан Ҳайдаров: “Ҳар бир жамоанинг ўз тарихи бор” News

Равшан Ҳайдаров: “Ҳар бир жамоанинг ўз тарихи бор”

Бугун Крайстчерч шаҳрида "F" гуруҳида иштирок этадиган жамоалар бош мураббийлари ва футболчилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Гондурасга қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ҳамда терма жамоа ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоевлар иштирок этишди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи сўз бошида мусобақанинг барча иштирокчиларини Жаҳон чемпионати старти билан табриклади.

“Барчани катта футбол байрами билан табриклайман. Бундай йирик турнирда иштирок этаётганимиздан биз ҳам хурсандмиз. Барча ўйинлар шиддатли ва курашларга бой тарзда ўтади деб ўйлайман. Биз ҳам ўз навбатида бор кучимизни намойиш этиб, бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз”, - деди Ҳайдаров.

"Ўзбек футболи сўнгги йилларда мухлислар кутганидек ўйин намойиш қилмаётган бўлиши мумкин. Аммо, бундай ҳолат учраб туради. Футбол бир текисда ўтмайди. Айни дамда бизга катта умид билдирилаётганини биламиз. Буни футболчилар ҳам ҳис қилиб туришибди. Биз мусобақага етарлича таёргарлик кўрдик ва айни дамга келиб мусобақага тайёр ҳолатдамиз деб айта оламан. Албатта, босим бўлиши табиий. Биз Жаҳон чемпионати каби катта мусобақада юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишимизни ҳис қилган ҳолда майдонга тушамиз”, - дея қўшимча қилди терма жамоа бош мураббийи.

Терма жамоа бош мураббийи футболчилар 2013 йили Туркияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатига кучли саккизликка кира олган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг натижасини камида такрорлашга, насиб қилса уни янгилашга ҳаракат қилишларини таъкидлади. “Ёшлар терма жамоаларимиз нафақат Туркияда, балки Мексикада бўлиб ўтган мундиалда ҳам яхши натижа кўрсата олишган эди. Биз ҳам ўз навбатида шундай натижани такрорлашга, насиб қилса уни янгилашга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир жамоанинг ўз тарихи бор. Бу Жаҳон чемпионати бизнинг тарихимизга айланиши мумкин. Эртанги ўйиндаги рақибимиз Гондурас ёшлар терма жамоасига қарши аввал ўйнаганмиз. Таркибимиздаги футболчилардан айримлари уларни яхши билишади.

"Янги Зеландияга эртароқ келдик, боиси бу ердаги иқлим шароитига, вақт орасидаги тафовутга кўникиш лозим. Ҳозирга келиб биз буни уддаладик деб ўйлайман. Велингтондаги йиғин биз учун жуда фойдали бўлди. У ердаги йиғин давомида Панама билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушдик ва бу учрашув биз учун жуда фойдали бўлди деб айта оламан. Айни пайтда режага кўра тайёргарлик олиб борилмоқда. Футболчилар ҳам яхши формада”, дейди Ҳайдаров.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоев учун ёшлар тоифасидаги Жаҳон чемпионати баҳсларидаги унинг фаолиятидаги учинчисидир. Бунгача, ҳужумчи Мексикадаги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ҳамда 2013 йили Туркияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган. Терма жамоа ҳужумчиси барча футболчилар каби мазкур мусобақа стартини интизорлик билан кутаётганини айтиб ўтди.

“Бизни жуда илик қутиб олишгани учун раҳмат.  Мен ҳам, футболчилар ҳам Жаҳон чемпионатидаги иштирокимизни анчадан бери кутмоқдамиз. Тўғри, аввал ҳам Жаҳон чемпионатларида иштирок этганман. Аммо уларда ўзимдан катталар сафида ўйнаган эдим. Бу эса менинг чемпионатим дея оламан, боиси бу ерда ўз ёш тоифамдаги Жаҳон чемпионатида ўйнайман. Юртимизга ёруғ юз билан қайтишни мақсад қилганмиз”, деди Ўринбоев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика