Latest news

17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  1 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  0 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  0 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  5 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  1 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  4 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  11 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  4 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  13 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0

Равшан Ҳайдаров: "Ҳали жамоамиз барқарор ўйин кўрсатишга тайёр эмас" News

Равшан Ҳайдаров: "Ҳали жамоамиз барқарор ўйин кўрсатишга тайёр эмас"

Бугун бўлиб ўтган "Бунёдкор" - "Динамо" (4:1) учрашувидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари матбуот анжуманида иштирок этишди.
Дастлаб саволларга меҳмонлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров жавоб бериб ўтди.

"Бугунги ўйинга баҳо беришдан олдин тайёргарлик яхши бўлганини ва кайфият яхши бўлганлигини айтиб ўтишим керак. Ўйинни яхши бошладик ва тактика бажарилаётган эди. Ҳали жамоамиз барқарор ўйин кўрсатишга тайёр эмас. Тўп назоратини ҳам "Бунёдкор"га бериб қўйдик. Ҳимояга эътибор қилганимиз бизга панд берди" - дея ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтади Равшан Ҳайдаров

- Лекин ўйиндан олдин ҳам ҳимояга чуқур ётиш кўрсатмаси берилдими?
- Йўқ албатта. Лекин ўйлаган мақсадимизга ета олмадик.

- Акмал Бозоровни биринчи бўлимда алмаштиришга сабаб Жасур Ҳасановга ўйинни бой беришимиди?
- Йўқ у жароҳат олди. Тан олиш керак Ҳасанов ва Рашидов қанотларда яхши ўйин кўрсатишди.

- Жамоамиз кейинги турда "Пахтакор"га қарши навбатдаги тур учрашувини ўтказади. Унгача таркиб қандай кўриниш олади?

- Ўйлашимча ҳали ҳеч қандай музокаралар бўлгани йўқ. Ўйлайманки "Пахтакор"дан борган ўйинчилар майдонга туша олади. Унгача жароҳатланган ўйинчилар ҳам сафга қайтиб қолади. Ҳар йили ҳар хил таркиб билан ўйнаш қийин ва буни раҳбарият билан гаплашиб кўрамиз. Совриндорлар учун курашувчи жамоа етиштирмоқчиман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика