Latest news

11:05Павар Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 10:41Люпчо Дориев "Пахтакор"га қарши ўйин, голсиз серияси ва нега 14-рақамни ёқтириши ҳақида гапирди  0 10:18Превью. Мусобақа етакчиси чемпионат аутсайдерига қарши баҳсида ким ғолиб бўлади?  5 09:47Аморим "Спортинг"даги шогирдини МЮга олиб келмоқчи  2 09:23Превью. Абрамовнинг "Динамо"си Қосимовнинг ОКМКсини меҳмон қилади  10 08:56Слот кечаги ғалабдан сўнг нималар деди?  8 08:28Превью. "Навбаҳор" биринчи даврадаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш оладими?  13 07:57Суперлига. Бугун бизни ажойиб ўйинлар кутиб турибди  6 07:30Расман. "Ал Насср" яна бир юлдузни ўз сафига қўшиб олди  10 07:05Суперлига. "Пахтакор" "Сўғдиёна" жамоасини ишончли ҳисобда мағлуб этди, Алижонов эса шедевр гол урди  0 02:50Иброҳим Ибрагимов: "Сўғдиёна"нинг нозик томонларини ўрганиб чиққандик"  6 02:15Францияда ҳам чемпионат старт олди  0 01:57АПЛ старт олди: "Ливерпуль" мавсумни қийин ғалаба билан бошлади  35 01:33Башар Ресан: "Бу ғалабали йўлни "Андижон"га қарши ўйинда ҳам давом эттирмоқчимиз"  5 01:20"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Ноттингем"га ўтиши мумкин  0

Равшан Ҳайдаров: "Гулистон" ва "Қизилқум"нинг имконияти тенг" News

Равшан Ҳайдаров: "Гулистон" ва "Қизилқум"нинг имконияти тенг"

"Гулистон" - "Динамо" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Равшан Ҳайдаров ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйин жанговор руҳда ўтди. Тезкор гол урганимиз бизга ёрдам берди", - деб гап бошлади Равшан Ҳайдаров.

"Гулистон" жамоасига ғалаба зарур эди, шу боис улар олдинга ўтишга мажбур эдилар. Қарши ҳужумларда бир қатор вазиятларга эга бўлишди, тан олиш керак омад биз томонда эди. Алишер Шоғуломов ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, дарвозабонимиз ўзини кўрсатди. Иккинчи бўлимда ҳисобда олдинда борганимиз учун тўпни ўзимизда сақлаб туриб вазият бўлишини кутдик. Бир қатор вазиятлардан шогирдларим фойдалана олишмади. "Гулистон" жамоаси курашга чанқоқлиги билан ажралиб турди, футболчиларга маҳорат етишмаслиги мумкин, аммо ўйинга чанқоқлиги, шижоати туфайли жамоага хурматим баланд.

Рустам Қодиров ва Хуршид Йўлдошев каби тажрибали ўйинчилар асосий фигуралар, олдинда эса ёш ҳужумчи Алишер Шоғуломов агар ўз устида ишлашда тўхтаб қолмаса яхши ҳужумчи бўлиб етишади.

Сўнгги турда "Гулистон" ва "Қизилқум" олий лигада қолиш учун курашишади. Менимча имкониятларни тенг деб биламан. Ким ўша куни яхшироқ тайёр бўлса, олий лигада қолишни ким кўпроқ истаса ўша жамоа ғолиб бўлади.


Энвер Гафаров ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика